«Севги изтироби», «Ишқ соҳиллари» ва экран юзини кўрганига кўп бўлмаган «Элчининг қизи» фильмларида бош қаҳрамон образини гавдалантириб, миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган Неслихон Атагул ҳақида сиз билмаган фактларни ҳавола этамиз.
1. Неслихон табиий кўринишни яхши кўради ва шу сабаб ҳам ортиқча бўянмасликка ҳаракат қилади.
2. Актриса картошкадан тайёрланган таомларни яхши кўради, мазкур сабзавотдан тайёрланган таомни хуш кўриши болалиги ва бувиси билан боғлиқ.
3. Турмуш ўртоғи Кадир Дўгулу ҳам актёр сифатида яхши маълум. Жуфтлик «Ишқ соҳиллари» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган.
4. Актрисанинг бўйи 168 см, вазни эса 54 кг. У қоматини сақлаш учун ҳеч қандай парҳез тутмайди, шунчаки фаол ҳаёт тарзига амал қилади. Спорт билан шуғулланиш ҳамда баскетбол ўйнашни ёқтиради.
5. Ёлғизликни, одамлар кўзидан узоқ бўлишни яхши кўради, шунинг учун ҳам турмуш ўртоғи билан таътилларни машҳур турк курортларида ўтказмайди. Жуфтлик, асосан, табиат қўйнида чодир қуриб ёки ўрмонларда кучуги билан биргаликда саёҳат қилишни хуш кўради.
6. 2006 йилда суратга олинган «Биринчи севги» фильми актрисанинг кинодаги дебюти бўлган.
7. Онаси беларус бўлгани учун Неслихон рус тилида бемалол гаплаша олади.
8. «Катта Лебовски» актрисанинг севимли фильмларидан бири ҳисобланади.
9. Актрисада клаустрафобия, яъни ёпиқ ва тор жойлардан қўрқиш бор.