COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш чоғида шифокорлар касалликнинг ноодатий кечиш ҳолатларига дуч келди, деб ёзмоқда daryo. Бу ҳақдаги ҳисобот Россия федерал тиббий-биологик агентлиги (ФТБА) сайтида эълон қилинди.
COVID-19 касаллигининг шу пайтгача маълум бўлган белгиларидан ташқари икки нафар беморда юқори ҳарорат ва қорин соҳаси органларининг зарарланиши кузатилган.
Маълум қилинишича, мазкур аломатлар шошилинч операция учун кўрсатма ҳисобланган. Беморларда диагностик лапароскопия ўтказилган, унинг натижасида қорин бўшлиғида суюқлик мавжудлиги аниқланган. Иккала беморда ўткир жарроҳлик патологияси бўйича бошқа маълумотлар аниқланмаган.
Мутахассисларнинг фикрича, икки беморда ўтказилган текширувлардан келиб чиқиб, COVID-19 касаллигининг қорин бўшлиғи пардаси яллиғланиши билан кечадиган янги кўриниши мавжуд, деган хулосага келиш мумкин.
Шифокорларнинг фикрича, COVID-19 касаллигида қорин бўшлиғи пардасининг яллиғланиши организмнинг вирусли инфекцияга тизимли равишда жавоб бериши сабабли юз беради. Организмнинг мазкур жавоб бериш жараёни цитиконларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши, иммунитет ҳужайраларининг ўта фаоллашиши ва айланувчан иммун комплекслари пайдо бўлиши билан юз беради. Бу эса кичик қон томирларнинг патологик ўзгаришига ва қорин пардаси баъзи қатламларининг асептик яллиғланишига олиб келади.
Москва яқинидаги Коммунарка инфекцион маркази бош шифокори Денис Проценко 1 май куни COVID-19 беморларида кузатилган яна бир аломат ҳақида маълум қилган. Унинг айтишича, мазкур беморларда турли тери тошмалари кузатилган. Тошмалар бармоқлар ва қорин соҳасида бўлган.
Коронавирус инфекциясининг асосий белгилари юқори тана ҳарорати, йўтал (қуруқ ёки оз миқдорда балғам билан), нафас қисилиши, мушак оғриғи ва чарчоқ ҳисобланади. Камроқ учрайдиган аломатлар сифатида мутахассислар бош оғриғи, кўкрак қафаси сиқилиши, йўталганда қон келиши, диарея, кўнгил айниши ва қусишни кўрсатади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|