Россиялик миллиардер Дмитрий Босов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда унинг танишлари ва компанияларидан бирининг бошқарувчисига таяниб, «daryo.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, миллиардер 6 майга ўтар кечаси ўзини ўлдирган. Бизнесменнинг ўлганини унинг бошқа бир таниши ҳам тасдиқлаган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси томонидан хабар берилишича, полиция Москва вилоятидаги Босов яшаган Усово қишлоғига чақирув билан борган. Миллиардер ўқотар қуролдан олинган жароҳат натижасида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, миллиардернинг жасади 6 май куни унинг яқинлари томонидан Усово қишлоғидаги уйида топилган. Унинг бошида ўқотар қуролдан қолган жароҳат бўлган. Унинг жасади ёнида «Glock 19 gen 4» тўппончаси топилган.
Босовнинг танишларидан бирининг айтишича, у сўнгги пайтларда ўзини ғалати тутган, шунингдек, унда тез-тез можаролар бўлиб турган. Йил бошидан буён у барча активларни ўз номига ўтказишни, ходимларни ишдан бўшатишни бошлаган. Май ойига келиб барчаси мураккаблашиб кетган, барча уни активларни сотишга тайёрлаяпти, деб ўйлаган.
Дмитрий Босов «Сибантрацит» компаниясини назорат қилувчи «Аллтек» гуруҳининг энг йирик акциядори ва директорлар кенгаши раҳбари бўлган. «Сибантрацит» компанияси антрацит қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи компания ва Россияда қазилма кўмир ишлаб чиқарувчи энг йирик компания ҳисобланади. Шунингдек, Босов «ВостокУголь» сингари бир нечта кўмир компаниясининг эгаларидан бири бўлган. Forbes журнали Дмитрий Босовнинг бойлигини 1,1 миллиард долларга баҳолаган, россиялик миллиардерларнинг 2020 йил рейтингига кўра, Босов 86-ўринда турган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|