Мана, россиялик мусиқачи Александр Барыкиннинг оламдан ўтганига 9 йил бўлди. Бироқ ҳануз арвоҳи тинчлана олмади. Яқинлари, дўстлари ҳануз унинг арвоҳини кўришда, у билан тиллашишда давом этмоқда. Масалан, машҳур рассом Константин Мирошник мусиқачининг портретини чизганди. Ҳеч қанча ўтмай, унинг уйига Барыкиннинг арвоҳи ташриф буюрди.
— Ухлаб ётгандим, — дейди рассом. — Адашмасам, ярим тун эди. Қандайдир товушдан уйғониб кетдим. Не кўз билан кўрайки, қандилнинг шундоқ ёнида Барыкиннинг арвоҳи муаллақ турибди. Бир неча марта кўзларимни юмиб-очгандим, арвоҳ ғойиб бўлди. Яширмайман. Жуда қўрқиб кетдим. Чунки арвоҳ билан умримда биринчи марта юзма-юз келдим, ахир!..
Онаси эса артистнинг арвоҳи билан деярли ҳар куни тиллашаркан.
— Ўғлимнинг уйида тўтиқуш бор, — дейди аёл. — У вафот этгандан кейин руҳи тўтиқушнинг вужудига сингиб олган деб ҳисоблайман. Бир куни Андрей Выпов билан уникига боргандик. Қачон қараса, одамлардан чўчийдиган тўти шу куни Андрейнинг елкасига келиб қўнди. Ишонасизми, икки кундан кейин Андрей ўлиб қолди. Шу йўл билан Саша видолашган экан. Ҳа, ўғлимнинг руҳи тўтиқушга ўтволганига яна бир карра амин бўлдим…
Таниқли продюсер Яна Рудковская ва эри Евгений Плющенко ҳам дала ҳовлисида маълум муддат Барыкиннинг арвоҳини кўра бошлашган. Бу ҳолат бир неча кун давом этгач, дарҳол руҳоний топиб дала ҳовлида дуо ўқитишган.
Бир сўз билан айтганда, ёруғ дунёнинг сир-синоатлари кўп. Уларнинг аксариятини биз билишимиз, англашимиз, таҳлил қилишимиз шарт эмас. Арвоҳнинг ташрифи ҳам худонинг инояти бўлса не ажаб.
Астағфирилло!!!