TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Россиялик таниқли хонанда Лолита Мильявскаянинг хос стилисти, ўз даврида Алла Пугачёва ҳамда Жулия Робертслар билан ишлашган Жорж Ровалснинг гапига қараганда, 56 ёшли Лолита охирги севгилиси Дмитрий Иванов билан муносабатларни узгач, жуда довдираб қолибди. Ҳозирга келиб у ишқий саргузаштларни қўмсай бошлабди. Аммо унга фақат интим яқинликлар камлик қилади. Ҳақиқий эркак Лолитани эркалаши, ширин сўзлар билан кайфиятини кўтариши талаб этилади. Бу ишни Ровалснинг айтишича, «чақирувдаги эркаклар» адо этиши мумкин. Ундайларни ҳозир Россияда «простетут»лар деб аташади. Лолита уларга хизмати учун пул тўлаши шарт эмас. Биргина «раҳмат»ни аямаса бас. Ахир, «простетут»лар шундай машҳур хонанда билан яқин муносабатда бўлганининг ўзига хурсанд бўлади.
— Афсуски, Лолита эркакка ёлчимади, — деди Роваль «Себеседник» нашри мухбирига берган интервьюсида. — Масалан, охиргиси Дмитрий Ивановни олсак, у ҳам Лолита билан пуллари учун бирга яшаган. Бир пайтлар Цекало билан бирга яшаганди. У битта нон олиб келмаган уйга. Ҳаммасини Лолита ўз гарданига олган. Уни ҳам, ўзини ҳам, қариндошларни ҳам боққан.