
Россиялик актёр Михаил Ефремовнинг қизи Анна-Мария Ефремова яқинда телеканаллардан бири мухбирига берган интервьюсида кутилмаган бир гапни айтиб ўтди. Бу 19 ёшли қизнинг ишонч билан айтишича, яқин келажакда жинсини ўзгартираркан-да, яқин дугонасига уйланаркан.
— Отам бу ниятимни жуда яхши билади, — деди Анна-Мария. — Гарчи ёқламаса ҳам жанжал кўтармайди. Мен ўзи болалигимдан трасгендерликка қизиқардим. Мана, вояга етиб ҳам бу қизиқишим йўқолмади. Мен йигитлар билан учрашмайман. Фақат яқин дугонам билан яқин муносабатлар юритаман. Яқин келажакда жинсимни ўзгартириб, ҳақиқий эркакка айланиб, ўша дугонамга уйланиш истагида яшаяпман. Биз дугонам билан болалар уйидан фарзанд асраб оламиз. Кейин эса Англияга кўчиб кетамиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|