![](/_nw/79/03904589.jpg)
Петербург давлат темир йўллари университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар коронавирус инфекциясини юқтириб олишгани ҳақидаги маълумотни сир тутишган. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабарига асосланиб kun хабар берди.
«Кўрсатилган талаблар ва тавсияларга риоя қилмаслик натижасида 7- «А» ётоқхонасида яшовчи Ўзбекистон Республикасидан бўлган бир қатор аспирантлар ва талабалар касалликни юқтириб олишган. Коронавирусга тестни мустақил равишда топшириб, улар университет маъмурияти, ётоқхона раҳбарини тестнинг мусбат натижалари тўғрисида хабардор қилмаган, натижада ётоқхонада яшовчи бошқа талабалардан кейин, охирги бўлиб изоляцияга жойлаштирилган», – дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, маъмуриятнинг талабалар турар жойида яшаш тартибига риоя қилиш талабларига қарамай, талабалар ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида уни бир неча бор бузишди.
Натижада, ўзбекистонлик қатор талабалар томонидан санитария-эпидемиология талабларини қўпол равишда бузиш бошқа талабалар ва университет ходимларига хавф туғдирган, бу ҳолат университетнинг тезкор штаб йиғилишида кўриб чиқилди.
«Тезкор штаб, факультетлар ва халқаро алоқалар бўлими раҳбарияти қарори билан университет ректорига талабаларни ётоқхонада яшаш қоидаларини, университетнинг маҳаллий актларини бузганлиги учун ўқишдан четлатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома юборилди», – дейилади ОТМ хабарида. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|