Россиялик олимлар лаборатория шароитида сунъий гўшт яратди.
Тадқиқот ишлари 2 йил мобайнида олиб борилган. Сунъий гўштнинг илк 40 граммини етиштириш учун 900 минг рубль (14 минг доллар) сарфланган.
Таъкидланишича, агар ушбу маҳсулотнинг ҳуқуқий мақоми ҳал қилинса, 2023 йилга келиб у Россия дўконлари пештахталарида пайдо бўлиши мумкин.
Комбинат экспертларининг фикрига кўра, 5 йилдан сўнг харидорлар сунъий гўштнинг бир килосини чакана нархда 800 рублга (12,5 доллар) сотиб олишлари мумкин бўлади.
Маълум қилинишича, сунъий гўшт инсон учун хавфсиз. У табиий гўштга нисбатан икки баравар узоқроқ муддатда сақланади. Бундай гўшт 2-3 кунлик сара зотли "Абердин-Ангус” бузоқ мушак тўқималарининг кичик қисмидан олинади. Ҳужайралар ҳужайраларнинг ўсиши ва бўлинишини таъминлаш учун озиқлантирувчи муҳитга жойлаштирилади.
Гўштни етиштириш жараёнида ҳал қилувчи масала атроф-муҳитнинг тўғри таркибини танлашдир. У ҳужайра бўлинишини қўллаб-қувватлаши, энг муҳими, маҳсулотга реал таъм, ранг ва ҳид бериши керак. Муҳит аминокислоталар, витаминлар, тузлар, глюкоза, бириктирма ва ўсиш омилларидан ташкил топган гелдан иборатдир.
"Айнан муҳит сунъий гўшт етиштириш жараёнида энг қиммат бирикмалардан бири саналади. У ҳужайраларни етиштириш нархига таъсир кўрсатади”, – Александр Савков. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|