Россиялик олимлар коронавирусни даволаш учун дори воситасини ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли синовдан ўтказишди. Дори воситасининг клиник синовлари ҳали тугамаган бўлса-да, унинг оммавий тарзда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Бу ҳақда "Вести” хабар берди, деб ёзмоқда kun. "Авифавир” деб номланган ушбу дорининг илк партияси шифохоналарга жўнатилган ва у ўзининг самарадор эканлигини кўрсатган.
Таъкидланишича, коронавирусга чалинганлар ушбу дорини қабул қилгач, 2 марта тезроқ соғайиб кетишган.
"Бу восита касаллик енгил кечаётганда "ушланган” беморларда жуда самаралидир. Унда аломатлар ва зотилжам ўлчами камаяди”, деб айтган Россия президенти ишлари бошқармаси марказий клиник шифохонаси бош кардиологи.
Ушбу тажрибавий дори тайинланган беморлардан бири Ольга Сорокина унинг қабулидан кейин нималар ҳис қилганини айтиб берган. Аёл 40 даражадан юқори тана ҳарорати ва ўпка яллиғланиши билан шифохонага ётқизилган.
Аёлнинг айтишича, "Авифавир” унга биринчи кунданоқ берилган, 3-кунга келиб у ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
Бундай самара нафақат ушбу аёлда кузатилган. Дори воситаси тайинланган касалланганлардан кўпида уни қабул қилишнинг 3-куни ҳарорат барқарорлашган, 5-куни эса коронавирусга тест манфий натижа кўрсатган.
Дорининг клиник тадқиқотлари 2 ҳафтадан кейин якунланса-да, у оммавий ишлаб чиқарилишга қўйилган.
Шу тариқа, Россия коронавирусдан самарали дори воситаси ишлаб чиққан 3 давлатдан бири бўлди. Бунгача Японияда коронавирусга қарши "Фавипиравир” ва АҚШда "Ремдизивир” дори воситалари ишлаб чиқилганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|