Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (28-0, 18 KO) 2020 йил 18 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport нашри спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб хабар бермоқда.
Абдулазиз маълумотларига кўра, Нурмагомедов Фергюсонга қарши жангга шартномани имзолади. "Чемпион Тони Фергюсонга (25-3, 20 KO) қарши жангга келишувини имзолади. Бургут 18 апрелда Бруклинга қўнади. Бу барчаси мухлислар учун”, деб ёзган спортчининг менежери ва шартноманинг суратини илова қилган. Бироқ, таъкидланишича, Фергюсон ҳозирча жангга шартномани имзоламаган, бироқ унинг томони Бруклинда мусобақа ўтказилишига қизиқиш билдирмоқда.
Бу Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида жанг ташкиллаштиришга 5-уринишдир. Икки спортчи дастлаб 2015 йил декабрда учрашиши керак эди, бироқ Хабиб жароҳати туфайли жанг ўтказа олмаган. Шундан кейин жанг 2016 йил апрелга кўчирилган, бироқ бу сафар америкалик соғлиғидаги муаммолар сабабли октагонга чиқа олмаган. 2017 йилда эса Нурмагомедов вазн ташлашда юзага келган муаммолар сабабли шифохонага тушган, 2018 йилда Фергюсон тиззасидан жароҳат олиб, яна жангга чиқа олмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|