Би-би-си хабарига кўра, Бурятияда Россия Президенти Владимир Путинни «қувиш» учун кетаётган шаман ҳибсга олинган.
Ҳодиса чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси юз берган.
Ёқутистонлик бўлган Александр Габышев полиция томонидан қўлга олинган.
Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва унинг тарафдорлари хабар беришган.
Шаман ҳамроҳларидан бири бўлган Александр Би-би-сига ҳибс тафсилотларини айтиб берган.
Унга кўра, шаманни қўлга олиш учун ниқобда бўлган 50 чоғлиқ одам келган.
«Келганлардан ҳеч бири ўзини таништирмаган. Ҳеч қандай изоҳ бермаган. Ҳаммаси миқ этмасдан амалга оширилмаган».
Би-би-си бу ҳақда Бурятия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам мурожаат қилди.
Улар расмий изоҳ беришдан бош тортишмаган.
19 сентябрь куни 1958 йилда туғилган, Саха Республикаси (Ёқутистон)да содир этган жинояти учун қидирувда бўлган эркак ҳибсга олинганини билдиришган.
Расмий хабарномада маҳбусни «тергов қилиш учун энг яқин рейс билан Улан-Удэдан Ёқутистонга етказилиши» ҳам айтилган.
Аммо унинг исм-шарифи Ёқутистонда қидирувда бўлган инсонларнинг расмий рўйхатида кўрилмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|