Италия чемпионатининг 17-турида "Ювентус” сафарда "Сампдория”ни 2:1 ҳисобида таслим етди.
Учрашувда ҳисобни 1 тайм ўрталарида Пауло Дибала очган бўлса,
35 дақиқада мезбонлар форварди Жанлука Капрари орадаги фарқни тиклади.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Aлекс Сандронинг қанотдан узатиб берган тўпини Криштиану Роналду рақиб ҳимоячиларидан баланд сакраган ҳолда бош билан аниқ зарба бериб, дарвозабонни доғда қолдирди.
Шу тариқа, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва туринликлар муҳим бўлган уч очкони қўлга киритишди. Роналду эса қаторасига 5 учрашувни голсиз тарк этмади.
Сампдория – Ювентус 1:2 (1:2, 0:0)
«Луижи Феррарис»
Голлар: 0:1 – 19 Дибала, 1:1 – 35 Капрари, 1:2 – 45 Роналду.
Сампдория – Аудеро, Мурру (Ауджелло, 76), Феррари, Мурильо, Депаоли (Лерис, 50), Линетти, Торсбю, Рамирес, Янкто (Габбьядини, 61), Капрари, Колли.
Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи, Алекс Сандро (Де Шильо, 82), Данило, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Игуаин (Рэмзи, 69), Дибала (Дуглас Коста, 77).
Огоҳлантиришлар: Янкто (43), Пьянич (59), Мурильо (61), Демирал (76), Капрари (76), Рамирес (90).
Четлатиш: Капрари (90).