TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
“Ромео ва Жульетта”нинг 4000 йиллик қабри топилди (фото)
Қозоғистонда археологлар қарийб 4000 йил аввал дафн этилган йигит ва қизнинг қабрини топишди. Мутахассислар бир-бирига қараб ётишгани учун уларни ошиқ ва маъшуқ бўлишганини тахмин қилишмоқда.
Уларнинг ўлими сабаби номаълум. Қазилма яқинидан отларнинг қадимги қолдиқлари ҳам топилган, деб хабар берди Live Science. Шунингдек, йигит-қиз ёнидан маросим буюмлари, жумладан, олтиндан ясалган заргарлик тақинчоқлари, пичоқлар, чинни ва мунчоқларга дуч келинган.
Қабр қадимги мозор ҳудудида жойлашган.
Археологлар марҳумлар бой оила фарзандлари бўлишган деб ҳисоблашмоқда. Ушбу жуфтлик бундан тўрт минг олдин тез-тез ҳарбий тўқнашувлар рўй берган ҳудудда яшашгани қайд этилган. Уларнинг ўлими сабаби ўрганиляпти.