«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Челси»даги собиқ бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш билан муносабати ҳақида гапирди.
«Челси» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш — орзуларимдан бири эди. Сен ҳар доим шунга ўхшаш ютуқларни жамоа билан нишонлашни хоҳлайсан. Бунақаси 19 ёшда бўлса, ундан ҳам яхши. «Челси» учун хурсандман, бироқ мендан кўп нарсани тортиб олган бир одам бор — «Челси» ўша вақтдаги устози Виллаш-Боаш. Уни ҳеч қачон кечирмайман.
Унинг даврида бир чап қанот, бир ўнг қанот ҳужумида ўйнардим. Бу тариқа ривожланиб бўлмайди. Қайсидир пайтда ўзимни ўйладим, шу сабаб вазият ҳақида клубни огоҳлантирдим.
Биламан, Виллаш-Боаш ҳам босим остида эди. Бироқ айнан мана шунинг учун у мен билан бундай муносабатда бўлмаслиги керак эди. Ди Маттео менга буткул бошқача ёндашди. Бу анча аввалроқ содир бўлиши керак эди. Тўғри, мен аввалги мураббийни ҳали ҳам кечирганим йўқ», — дейди Лукаку.
2011 йилнинг ёзида Виллаш-Боаш «Челси» бош мураббийига айланади. Португалиялик мутахассис Лукакуни Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмайди. Омадсиз мавсумдан сўнг Андре 2012 йилнинг мартида истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини Роберто ди Маттео эгаллайди ва мавсумни муваффақиятли якунлаб қўяди. Унинг қўл остидаги жамоа Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубогида ғолиб чиқади. Лукаку эса ЕЧЛ чемпионлиги унвонисиз қолади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|