Тошкент сентябрь ойида катта профессионал бокс кечасига мезбонлик қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси манбасининг GoSport нашрига маълум қилишича, мазкур тадбир сентябрда ўтказилмайдиган бўлган.
Аввалроқ, ушбу бокс оқшоми 29 сентябрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон” (собиқ "Юнусобод”) спорт мажмуасида бўлиб ўтиши, унда ўзбекистонлик юлдуз боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО), Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО), Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО), Улуғбек Ҳақбердиев (6-0, 4 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) Жамшидбек Нажмиддинов (13-1, 10 КО) ва бошқа бир қатор боксчилар рингга чиқиши кутилаётганди.
Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур тадбир 29 сентябрь куни ўтказилмайдиган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, кечада меҳмон бўлиши лозим бўлган афсонавий боксчи Рой Жонс (66-9, 47 КО) сентябрь ойида тиғиз тақвим туфайли Ўзбекистонга бора олмаслигини билдирган. Шу боисдан ҳам мазкур бокс оқшоми кейинроққа сурилган. Бокс оқшоми ноябрда ўтказилиши режа қилинмоқда. Унда Рой Жонс фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|