Ҳар биримиз ризқ топиш учун меҳнат қиламиз. Кўпроқ пул топиш учун турли режалар тузамиз. Етишмовчилик бўлса безовта бўлиб, "Нима иш қилсам экан? Қаердан пул топсам экан?” деб ўйланиб қоламиз. Баъзан эса "Ёнимда фалон сўм қолибди. Бугун бу пулга нон олсам, ойликкача ҳали ўн беш кун бор, оиламни қандай боқаман?” деб хавотирланамиз.
Энди мана бу оятга эътибор берайлик:
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ
"Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло ер юзидаги барча жонли нарсанинг ризқини Ўзи етказишини баён қилмоқда.
Ҳозирги кунда сайёрамиздаги энг улкан жонзот кўк китдир. У ҳар куни камида 3 ярим тонна атрофида денгиз маҳсулотлари, балиқ истеъмол қилади.
Ҳар куни 3 ярим тонна?!
Ҳа, ҳар куни 3 ярим тонна.
Аллоҳ таоло уни Ўзига маълум бўлган ҳикматга кўра яратган ва ҳар кунлик ризқини Ўзи етказади.
У Зот махлуқларидан бири бўлган шу улкан жониворнинг ризқини етказиб турган экан, сиз нега ризқингиз борасида ташвиш қиляпсиз?!
Аллоҳдан ёрдам сўрайлик, сабабларни қилиб, Унга таваккул қилайлик! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|