Seshanba, 31.12.2024, 02:15
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 5 » Регистондаги шерлар акси абадий тутқунлик рамзимиди?

03:55
Регистондаги шерлар акси абадий тутқунлик рамзимиди?
1976 йилнинг баҳори. Самарқанд шаҳрининг «юраги» ҳисобланган Регистон майдонида айланиб юрарканман, буюк аждодларимиз қадами теккан улуғ обида қаршисида чуқур хаёлга толаман. Неча асрлар ўтган бўлишига қарамай, Регистон нафақат юртдошларимиз, балки миллионлаб чет эллик сайёҳларни ҳам ўз маҳобати ва салобати билан лол қолдириб келмоқда.
Майдондаги Шердор мадрасаси миноралари айланма зинапояси орқали унинг томига кўтарилдим. Бу ердаги уч мадраса майдонига разм солиб, подшо Россиясининг икки бошли шер сурати акс эттирилган тош шаклидаги давлат герби яққол кўзга ташланиб турганини кўрдим. Бу нимадан далолат бериши кўнглимдан ўтди. Самарқанд — Туркистон ўлкасининг «юраги» бўлгани боис, айнан Регистон майдонида чор Россиясининг ўз давлат гербини тош билан муҳрлаши мустамлакачи давлатнинг она диёримизни абадий тутқунликда ушлаб туришга қаратилган сиёсатидан далолат берарди. Нима учун асрий обидамиз кўрку тароватига босқинчилар путур етказган? Ўтмишдаги адолатсизликка бугун жим қараб турсак, келажак авлод бизни кечирадими?

Саволлар гирдобида қолдим, кўнглим ғаш. Томошабин бўлиб туриш, қўл силташ олим зотига хос эмас. Наҳотки, босқинчилик рамзини бошқа белги билан алмаштириш мумкин эмас? Ўйлай-ўйлай, ўша вақтдаги вилоят саркотиби Бектош Раҳимов қабулида бўлиб, бу масалани кўндаланг қўйишга қарор қилдим.

«Ҳозирча бу орамиздаги сир бўлиб қолсин…»

Вилоят раҳбари билан Регистон майдонига келдик. У йўл-йўлакай сўзларимни диққат билан тинглар экан, ҳатто ишонқирамай қаради. Подшо Россиясининг тошдан битилган давлат гербини кўриб, ҳамроҳим бошини сарак-сарак қилди ва ўйчан қиёфада деди: «Ҳозирча бу иккимиз орамиздаги сир бўлиб қолсин, бу масалага яна қайтамиз». Бу мавзу яна «қўзғалгунча» Регистон майдони билан боғлиқ мавжуд материалларни ўрганиш билан шуғулландим.

Тарихда Регистон майдони маъмурий-сиёсий аҳамиятга молик жой, халқ тўпланадиган шаҳар маркази ҳисобланган. Бу жой орқали қадимги Самарқанд — Афросиёбга Дарғомдан махсус канал орқали сув келтирилган. Сув Афросиёб жанубидан ўтган кенг ва чуқур ҳандак устидан махсус қўрғошин ариқ – акведук ёрдамида Самарқанд шаҳри(ҳозирги Афросиёб тепалиги)га оқиб келиб, Ҳазрати Ҳизр масжиди яқинида уч йўналишга бўлинган ва шаҳар даҳаларини оралаб, уни сув билан таъминлаган. Археологлар унинг изларини ҳудуддаги «Лолазор» маҳалласи, Регистон майдони ва Бибихоним мадрасаси участкаларидан топишгач, оқиб келган қумлар ҳисобига Регистон майдонида қумлоқ ҳосил бўлгани ҳақида тахмин қилишади.

XIV асрнинг меъморий обидаси

Регистон майдонида илк бор XIV аср охирида Телпакфурушон (телпак сотувчилар) номи остида марказий тим (гумбазли бозор) биноси қад кўтаради. Аммо майдоннинг дастлабки меъморий шаклланишига XV асрда асос солинди. Бу жойда Мирзо Улуғбек ташаббуси билан 1417-1420 йилларда ўз даврининг нуфузли ўқув даргоҳи — Улуғбек мадрасаси қурилади. Унинг қаршисида Улуғбек хонақоҳи, шимолида Мирзойи карвонсаройи ва масжид бун­ёд этилади. Ғарбида ёғочдан (синчли) Муқатта масжиди ва Абусаид мадрасаси қурилиб, майдон меъморий жиҳатдан ажойиб кўриниш касб этади.

Темурийлардан кейин Шайбонийлар даврида мамлакат пойтахти Бухорода қарор топгач, Регистон майдони қаровсиз ҳолатга тушиб қолди. Шайбонийлар ва аштархонийлар даврида йирик ҳарбий мулкдорга айланган олчин қабиласининг аслзодаларидан Ялангтўш Баҳодир Самарқандга ҳокимлик даврида вайрона ҳолатга тушиб қолган Улуғбек хонақоҳи ўрнига 1619-1635 йилларда Шердор мадрасасини, Мирзойи карвонсаройи ўрнига эса 1646-1659 йилларда Тиллакори мадраса-масжидини қурдиргач, бу майдонда Шайбоний аслзодаларининг мақбаралари пайдо бўлади.

Майдондаги Шердор мадрасаси пештоқида оппоқ оҳуни қувлаб бораётган куч-қудрат тимсоли шер, табиат инъомларига нур сочиб турган Яратгувчининг оппоқ рамзий сиймоси фонда акс этган. Шер томон бошини қайириб олға интилаётган оҳулар оралиғида эса қизғиш зархал тусда ҳокимиятнинг комиллик, мустаҳкамлик рамзи тасвирланган. Бу композицион сюжет зардуштийлик ва исломий маънавий қадриятлар ифодаси саналади. Чуқур тарихий ва фалсафий мазмунга эга тасвирда Ялангтўш Баҳодирнинг этник келиб чиқишига ишора бор. Ялангтўш Баҳодир илоҳий қуёш ва шер, оҳу ва комиллик тимсолларини мадраса пештоқига муҳрлатиб, гўёки бу орқали ўз ҳокимиятининг қудратини намоён этган.

…Ниҳоят, каминанинг кўнглини ғаш қилиб турган масала яна кун тартибига қўйилди. Вилоят раҳбари: «Шундай илмий асос топингки, Регистон майдонида сақланиб қолган ўзга давлат герби эмас, балки ушбу тарихий обидани таъмирлаш ҳақида гап кетсин!»

Улуғбек мадрасасининг теварак-атроф майдони кейинги (ХVII аср) қурилишлар даврида қарийб икки метр қалинликдаги чиқинди ва тупроқ билан тўлиб кетган. Натижада мадраса деворини зах-нам босиб, деворий кошинлар тўкила бошлаган, «нафас» олиши қийинлашиб, ёдгорлик авария ҳолатига келган. Мавжуд мадрасалар оралиғидаги майдон қурилиш чиқиндисидан тозаланса, обиданинг асл сатҳини очиш мумкинлигини расмий хатда қайд этдик.

Республика Маданият вазирлигида «кўриб чиқилган» масалага илмий-эксперт кенгашининг аксарият аъзолари совуққонлик билан қарашди. Улар майдон сатҳи ва Улуғбек мадрасаси атрофидан икки метр қалинликда тупроқ олиб ташлашнинг ўзи бўлмаслигини, бунга жуда катта маблағ зарурлигини рўкач қилишди. Демак, вазирлик раҳбарияти ҳукумат розилигисиз бундай ишга қўл ура олмас эди.

Иккинчидан, Регистон майдонида сунъий ҳовуз пайдо бўлса, кузги ва қишки ёғин-сочиндан ҳосил бўлган сувни ҳудуддан чиқариб ташлаш кўп жиҳатдан қимматга тушади. Мадрасалар нам тортса, таъмирлаш жараёни янада оғирлашиши мумкин.

Регистоннинг ўзига хос «дренаж» тизими

Тиллакори мадрасасида таъмирлаш ишлари кетмоқда. Бунга боғлиқ ҳолда, унинг жануби-ғарбий қисмида мадраса пойдеворини ўрганиш масаласи кўтарилиб, археология институти ходимлари бунга сафарбар этилган. Шурф-траншея қазиш вақтида икки метрга яқин чуқурликдан майдонда тўпланадиган сувни ўзига тортиб кетувчи қудуқнинг устки плитатош ёпинчиғи чиқиб қолди. Бундай қудуқ тошларининг Регистон майдонида учраши бежиз эмас. Плитатошни институтга олиб бориб, археологлар билан муҳокама қилдик. Бу ашёвий далил Регистон майдонида тўпланадиган сувни акведук орқали ташқарига чиқариб ташлаш учун ишланган мослама бўлганидан далолат берарди. Демак, Мирзо Улуғбек даврида мадраса, карвонсарой, хонақоҳ ва бошқа меъморий ёдгорликлар мажмуаси майдонида баҳорги ва қишки ёғингарчиликдан тўпланадиган сувни ташқарига чиқариб ташлаш учун тегишли эҳтиёт чораси кўрилган.

Маданият вазирлиги экспертлари иштирокида масала чуқур муҳокама қилинди. Майдондан икки метрча тупроқ олиб ташланса, ёдгорликлар аҳволи не кечиши ҳақида ҳар иккала томоннинг позицияси эшитилди. Савол-жавоб, баҳс-мунозара узоқ давом этди. Тошкентдан келган мутахассислар кўрсатилган далиллар илмий асосли эканига ишона бошладилар. Бироқ улар майдондан анча-мунча тупроқни қазиб олиш учун каттагина маблағ талаб қилинишини айтиб, «қармоқ»ни узун ташлашарди. Вилоят ижроия қўмитасининг ўша пайтдаги раиси Синдор Ҳамроқулов маҳаллий ҳокимият бу маблағни топиб беришга тайёр эканини айтиши билан, залда гулдурос қарсак янгради…

Ҳашар – элга ярашар

Ҳашар бошланди: икки ойлик елиб-югуриш, тер тўкиш. Майдоннинг тегишли жойларидан тупроққа тўлган ер ости акведук тош қопқоғи топилди ва бир неча метр узунлиқда тозаланди. Акведук пишиқ ғиштдан аркасимон шаклда қурилган экан. Унинг поли устига сопол қувур ётқизилган, яъни ўша даврдаги ер ости канализацияси Регистон майдонидан ғарбга томон, машҳур Кўксарой қалъаси шарқидан ўтган қадимги сойга уланган.

Қазишма жараёнида Улуғбек замонасидаги қурилиш объектларининг ўзига хос композицияси очилди. Мадрасанинг кошинкор деворлари қуриб, эркин «нафас» олиш имкониятига эга бўлди, кошинли ғишт қопламалари қулашдан тўхтади. Регистон мажмуасининг умри яна бир неча асрларга узайиб, обида ўзига хос мафтункор қиёфа касб этди. Буюк аждодларимиз қадами ва қўли теккан улуғ обида мустамлакачи давлатнинг тош гербидан халос бўлди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX | Ko'rildi: 260 | Qo'shdi: #news, #xabarlar, #uznews, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #newsuz | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz