"Реал Мадрид” раҳбарияти "Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Бунинг учун Англия клуби футболчининг нархини тушириши керак бўлади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Мадридликлар француз футболчиси учун 100 миллион фунт таклиф этмоқда. "Қизил иблислар”ни эса 160 миллион евролик нарх қониқтиради. Футболчининг агенти Мино Райола ушбу масалани ҳал қилишга уринмоқда.
Айтиш керакки, Погба ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтишни маъқул кўрмоқда. Бунга асосий сабаб, ушбу мавсум "МЮ” барча мусобақаларни совринсиз тарк этгани бўлди. Шунингдек, "Қизил иблислар” УЕФА Чемпионлар лигасига ҳам чиқа олмагани ҳам асосий сабаб қилиб кўрсатилган.
Поль Погба ушбу мавсумда Англия чемпионати доирасида 34 ўйинда майдонга тушиб, 13 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этганди.
Сульшер "МЮ”га келгач Погбанинг ишлари юришиб кетган бўлсада, бироқ жамоа Англия чемпионатида 6 ўрин билан кифояланди холос.