TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Жиноят оламида "Золотой" лақаби билан танилган Равшан Муҳиддинов 11 июл куни Ўзбекистонга қайтган. Равшан Муҳиддиновнинг отаси Баҳодир Муҳиддинов ҳам бу хабарни тасдиқлаган дейилади хабарда.
Равшан Золотой ким ўзи: ёшлигида сочи малла бўлгани учун Равшан Золотой лақабини олган Равшан Муҳиддинов МДҲ жиноят оламида йирик «авторитет»лардан бири ҳисобланади. У йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни.
2007 йилда 18 яшар Равшан Муҳиддинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 242-моддаси бўйича (Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш) гумонланиб, қидирувга берилган.
Ички ишлар идоралари Равшан Муҳиддиновни ўзаро жанжаллашган икки гуруҳдан бирига раҳбарлик қилишда айблаши ортидан у Ўзбекистондан чиқиб кетган. Равшан Муҳиддинов 12 йил халқаро қидирувда бўлган¸ Тошкент сўрови билан Истанбул ва Дубай қамоқхоналарида ўтириб чиққан.
Жорий йилнинг апрелида унга нисбатан эълон қилинган қидирув олиб ташлангани ва муқаддам қўзғатилган тергов иши қайта кўриб чиқилаётгани маълум бўлди.
2018 йил июл ойида Ғафур Раҳимов ҳам Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг «қидирувдаги шахслар» рўйхатидан олиб ташлангач Ўзбекистонга қайтган эди.