Собиқ ФИФА ҳаками, ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятидаги энг қийин ўйинларни айтиб ўтди.
— Фаолиятингиз давомида бошқарган энг қийин ва эсда қоларли ўйин қайси? — Ҳакамлик фаолиятим давомида энг қийин учрашувлар бу 2010 йилги Жаҳон Чемпионати ярим финалидан ўрин олган Нидерландия — Уругвай ва 2018 йилги мундиалдаги Хорватия — Аргентина учрашувлари. Агар энг эсда қолган ўйинни эсласам, бу албатта ЖЧ—2010 очилиш учрашуви, Жанубий Африка Республикаси ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳс.
— Равшан Эрматов ҳакамликка қайтадими? — Биласиз, давлатимиз раҳбари томонидан футболга, умуман спортга қўйилаётган талаблар жуда юқори. Айни вақтда бизга топширилган масъулиятли вазифаларга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. Шу сабабли, рефериликка қайтиш ҳақида ҳозир ўйламаяпман.
– Миллий терма жамоамизга Европадан кучли мутахассис олиб келиш масаласига фикрингиз қандай? – Европалик мураббий масаласида айни вақтда гапириш ноўрин. Чунки терма жамоамизда мураббий бор. Агар умумий бу мавзудаги фикримни айтсам, мураббийнинг қаердан эканлиги муҳим эмас. Балки, асосийси терма жамоанинг ўйин услубига қанчалик мослигини ўрганиш керак. Мураббийнинг ишга ёндошуви ва олдига қўядиган мақсадлари аҳамиятлироқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|