UzAuto Motors автомобилларини Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади.
Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet моделларининг Россия, Қозоғистон ва Беларусда дистрибюциясини ўзи бошқаради.
Ravon автоуловларини харид қилган мижозлар учун ҳам UzAuto Motors ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.
«GM сифатли консалтинг ва ишлаб чиқаришдаги UzAuto Motors фаолиятини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистондаги энг йирик автомобилсозлик компаниясининг, жумладан, ташқи бозорлардаги ривожланиш лойиҳаларини ҳам амалга оширилишга ҳисса қўшмоқда. Spark, Nexia ва Cobalt моделларининг хорижда Chevrolet бренди остида сотуви бошланганилиги бундан далолат беради.
Chevrolet брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири — General Motors компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди.
Қабул қилинган қарор UzAuto Motors’га Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади», — дейилади хабарда.
Компания матбуот хизматига кўра, Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|