Минглаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда Давлат қабул комиссияси супер-контрактлар бўйича кутилган қарорни қабул қилди.
Яъни ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Жорий йилда абитуриентлар учун супер-контракт тўлашда қуйидаги енгилликлар берилади:
- супер-контрактни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналишда ҳам ўқиш мумкин;
- супер-контракт миқдорлари стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланади (яъни нархлар арзонлашади);
- тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4,8 млн сўм) қўшимча тўлаш мумкин. Яъни агар истаса 4,8 млн сўм қўшиб тўласа, талаба ҳар ой стипендия олиши ҳам мумкин бўлади;
- супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади;
- бунда супер-контракт миқдорини ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши лозим;
- юқоридаги қоидалар кириш чизиғига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун ҳам амал қилади. Эслатиб ўтаман, кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар; 1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар; 2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар; 3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|