Эрнесто Вальверде душанба куни "Барселона” президенти Жозеп Бартомеу ҳамда клуб директорлари билан учрашувдан сўнг ишдан бўшатилди.
Томонлар ўзаро шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вальверде бошлиқ "Барселона” Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетико”га мағлуб бўлганди.
55 ёшли Эрнесто "Барселона”ни 2017 йилдан бери бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида 163 та расмий ўйин ўтказиб, 108 та ғалаба (66,25 фоиз), 35 та дуранг ҳамда 20 та мағлубият қайд этди. "Барса” мураббий қўл остида икки бор Испания чемпиони бўлди, бир мартадан мамлакат кубоги ҳамда Суперкубогига эга чиқди.
Вальверде ўрнини эса Кики Сетьен эгаллади.
"Бетис” собиқ устози Кики Сетьен ишдан бўшатилган Эрнесто Вальверденинг ўрнини эгаллади. "Барселона” 61 ёшли Кики билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Қайд этиш жоиз, Сетьен мураббийлик фаолияти давомида ҳали битта ҳам соврин ютмаган.
Унинг таништирув маросими бугун ўтказилади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|