Биз ўз феъл атворимиз, шахсият ва дунё ҳақидаги муккаммал тушунчаларга эга эмасмиз. Баъзи нарсаларни кўз билан, баъзи нарсаларни эса эшитиш орқали соддагина қабул қилиш мумкин. Аслини олганда биз кўз билан аниқ кўриб турган рангларни ҳам яширин маънолари бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳам бугун сиз аввал эшитмаган ва хабардор бўлмаган ранглар ҳақидаги ажойиб фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Қизил рангни эркаклар ва аёллар мияси турлича қабул қилади. Олимларни аниқлашича қизил рангни қабул қилишга Х хромосома аниқроғи унинг таркибидаги ген жавоб беради. Аёллар ДНКси таркибида бу каби хромосомалар иккита бўлганлиги боис улар қизил рангни ёрқинроқ ва ҳар бир кичик элементларига қадар аниқ қабул қилишади. Эркаклар ДНКси таркибида эса бу турдаги хромосома битта. Шу сабабли ҳам улар оч қизил, қирмизи ва қизил каби тусларни бир биридан ажрата олмайди. Мусиқа ранги Калифорния олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларнинг бирида мусиқанинг ҳам ранги мавжуд эканлиги аниқланди. Бир гуруҳ кўнгиллилар иштирокида ўтказилган натижаларга кўра, ижобий маънога эга бўлган мусиқалар инсон тасаввурида илиқ рангли таъсуротлар мисол учун сариқ, крем ранг кўринишларни ҳосил қилиши аниқланди. Шу билан бирга ғамгин мусиқалар инсон тасавурида тўқ ранглар кўринишини ҳосил қилар экан. Ушбу маълумот турли шоу ўтказувчи ташкилот аъзоларига қўл келиши мумкин. Хромофобия Хромофобия– инсоннинг маълум бир рангдан қўрқиш касаллигидир. Агар эътиборли бўласангиз айрим инсонлар маълум бир рангга бўялган ҳоналарда ўзларини ноқулай ҳис қилишини сезишингиз мумкин. Ташқи томондан қараганда буни онгсиз безовталик ҳуружи деб ўйласа бўлади. Аслида барчаси бундан ҳам мураккаброқ. Бундай ҳуружлар нафақат маълум бир рангдаги ҳоналар ичида эмас маълум рангдаги либос, идиш товоқ, ёки буюм билан тўқнаш келиб қолганда ҳам содир бўлади. Бу каби муаммолар руҳий жароҳатлар оқибати ўлароқ юзага келади. Хромофобия безовталик ҳисси кўнгил айниши бош айланиш ҳолатлари билан бирга кечади. Кулранг дунё Балки бу сиз учун жуда ғалати туйилар аммо дунё аслида ҳеч қандай рангга эга эмас. Ха, ҳақиқатдан ҳам барча ранглар мия фаолиятининг натижаси бўлиб у ташқи оламдан қабул қилган маълумотларини ранг шаклида етказиб беради. Аслини олганда атрофимиздаги буюмлар маълум даражада ёритилади. Инсон кўзи турли узунликдаги электромагнит тўлқинларини қабул қилиб уларни ранг кўринишида қабул қилади. Рангни қабул қилиш буюмларни шакли, катталиги унинг қаерда жойлашгани ва қанчалар ёритилганига боғлиқ.Олимларнинг тахминларича рангни қабул қилиш эволюция жараёнида келиб чиққан психофизиологик ҳодисадир. Дунёдаги энг севимли ранг – мовий. АҚШ университети олимлари дунёдаги энг севимли ранг қайси эканлигини билиш учун тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқотчилар натижаларнинг самарали бўлганини маълум қилишди. Улар турли ижтимоий табақалар ва турли ёшлардан иборат бўлган кўнгиллиларни тадқиқотга жалб қилишди. Аниқланишича инсонлар кўпроқ мовий ва кўк рангни яхши кўришар экан.Токи бу рангни инсонлар бошқаларга нисбатан кўпроқ яхши кўрар эканлар маркетинг усталари ушбу маълумотдан ажойиб усулда фойдаланишлари мумкин. Юлдуз ранги Юлдуз ранги унинг ҳароратига бевосита боғлиқ, бу эса юлдузнинг ранги қанчалар хира бўлса унинг шунчалар иссиқ эканлигидан дарак бериши ҳақидаги фикрни инкор қилади. Энг иссиқ юлдузлар ўзидан совуқ ранглар спекторини таратади, улар оқ ва кўк ранглардир. Ўзидан кам иссиқлик таратувчи юлдузларнинг ранги сариқ ва тўқ сариқ рангда бўлади. Энг совуқ юлдузлар қизил ранг билан товланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|