2019 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 147,9 миллион рубл (20,5 млрд. сўм) пул топган. Бу ҳақда Қодиров тўлдирган декларациясига таяниб Медуза хабар беради. Бир йил давомида Рамзан Қодировнинг даромади 20 баравар ошди: 2018 йилда у 7,8 миллион рубл (ҳозирги курс бўйича 1,078 млрд. сўм) ишлаб топганини эълон қилган эди. Қодировнинг рафиқасининг даромади 2018 йилдаги 60 минг рублдан 2019 йилда 2,4 миллион рублгача ўсди.
Ўтган йил давомида Чеченистон раҳбари 28,4 минг квадрат метр майдонли ерда яшаган. 2018 йилда бўлгани каби, Қодировнинг шахсий ер-майдони 3,6 минг квадрат метр ва турар-жой биноси 2344 квадрат метрга тенг.
Декларацияда Қодиров ва унинг рафиқасининг даромад манбалари (масалан, кўчмас мулк ёки қимматли қоғозларни сотиш) тўғрисида маълумот йўқ.
2011 йилда Қодиров BBC рус хизматининг Чеченистонни молиялаштириш манбалари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, республикага пулни «Аллоҳ беради» деган эди: «Билмайман. Пул бир ердан келади”. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|