Ўзбекистон мусулмонлари идораси рамазон ойида рўзадорларга асқатувчи маслаҳатлар берди, деб ёзмоқда daryo.
Таом истеъмолида меъёрга эътибор беринг
Жуда кўп таом еманг, сувни ҳам камроқ ичинг. Саҳарлик қилаётганда киши кун бўйи оч юришини ўйлаб кўп еб қўяди. Натижада ошқозон фаолияти қийинлашиб, киши дангаса ва беҳафсала бўлиб қолади. Ёдда тутинг, Рамазон очлик ойи эмас, балки иймон-эътиқод синаладиган ойдир. Келинг, Рамазон ойини пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия қилганларидек нафсимизни жиловлаб, ошқозонимизнинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга қолган учдан бирини ҳавога тўлдирайлик.
Сахийликни кўпайтиринг
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо сахий бўлганлар. Айниқса, Рамазон ойида саховатлари янада ошиб кетган. Бу муқаддас ойда ким саховатпешалик қилса унга улуғ савоблар ёзилади. Иложи боричаушбу ойнинг ҳар кунида сахийлик қилинг. Биргина Қадр кечасида қилинган хайр-саховатга Аллоҳ жуда кўп савобларни ваъда қилган. Саховатли бўлайлик, иншоаллоҳ, улуғ ажрлар эгасига айланайлик.
Беш маҳал намозга қоим бўлинг
Аллоҳ таоло бизга кунда беш маҳал намоз ўқишни фарз қилган. Фарз амални мукаммал адо этишда сусткашлик қилманг.
Рамазон – Қуръон ойи!
Бу муқаддас ойда кўпчилик Қуръонни бир неча бор хатм қилиш пайида бўлади. Баъзиларимиз Қуръонни уч маротаба, баъзиларимиз беш маротаба хатм қиламиз. Бу ажойиб мусобақага ўхшайди. Айниқса, оятлар маъноси тушуниб ўқилганда савоби янада улуғ бўлади. Шу муқаддас ойда Қуръон ўқиб қалбимизни нурга тўлдирайлик.
Тақводор бўлайлик
Аллоҳ таоло бандаларига тақво қилишни буюриб, Бақара сурасининг 183-оятида қуйидагича марҳамат қилади: «Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз».
Оятда айтилганидек рўзадорлик ортидан тақводор бўлишга чақирилмоқда. Тақводор одам ўз нафсини жиловлайди. Шубҳали нарсалардан узоқ бўлади. Тақво сўзи кўп тилларда мавжуд эмас. Унинг асл маъноси «Аллоҳдан қўрқиш, У белгилаган ҳадлардан ошмаслик ва охиратни ўйлаб яшашдир». Тақво фақат Аллоҳдан қўрққанимиз баробарида унга бўлган чексиз муҳаббатимиз сабаб бўлса янада яхши. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ, Мистика dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|