TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Чувашия собиқ раҳбари Михаил Игнатьев куни кеча коронавирус туфайли оламдан ўтди. Май охирида Игнатьевни оғир аҳволда касалхонага ётқизишган ва дарҳол сунъий нафас юбориш ускунасига улаб қўйишган. Сўнгги кунларда у кома ҳолатига тушиб қолганди.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Игнатьев 58 ёшда эди. У 2010 йил 29 августдан то 2020 йил январига қадар Чувашияни бошқарган. Лекин январ ойида ишончни йўқотгани боис эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Айнан у янги ўт ўчирувчи машина бериш палласида фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимини сакраб рақс тушишга мажбур этган. Худди шу корчалон мажлисларнинг бирида журналистларни йўқ қилиш кераклигини айтиб жар солган. Кейин эса ўзининг ноқонуний тарзда ишдан бўшатилганини баён этган ҳолда Россия президенти Владимир Путинни судга берган.