TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ПУШКИННИНГ НЕВАРАСИ ГИТЛЕРГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН (БИЛАСИЗМИ?..)
Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўз даврида жуда ватанпарвар бўлган. Шу сабабли ҳам у авлодлари ватанга хиёнат қилмаслигига қаттиқ ишонган.
Пушкиннинг 4 фарзанди бўлган. Қарангки, кенжа қизи Наталья немислар сулоласи вакили Нассауск Николай Вильгельм билан тақдирини боғлади. Фарзанди, Пушкиннинг невараси Георг Биринчи Жаҳон уруши даврида немислар тарафида туриб жанг олиб борган. Аммо у шарқий фронтда эмас, ғарбий фронтда хизмат қилган. Кейинчалик Георгнинг ўғли, Пушкиннинг чевараси Михаэль Александр фон Меренбург эса сал бошқачароқ йўл тутган. У рус тилини мукаммал билган. Отасидан фарқли ўлароқ онаси билан бирга Ялтада дам ҳам олиб турган. Ҳа, дарвоқе, онаси ким бўлганини биласизми? У Ольга Юрьевская бўлиб, шоҳ Александр II нинг қизи эди.
Кунларнинг бирида Германия Гитлер етакчилигидаги немис фашист босқинчилари қўлига ўтди. Кўплаб аристократлар жуфтакни ростлаб қолди. Аммо Михаэль ҳеч қаерга кетмади. 1941 йил май ойида армия сафига чақирилди. У артиллерия полкига тушиб қолди. Михаэл хизмат қилаётган ҳарбий қисмни аллақачон эгаллаб олинган Белоруссияга юборишди. Тўғрисини айтиш керак, Михаэл гарчи немис фашистлар сафида хизмат қилса-да, ўзи фашистга айланмади. Аксинча, ҳарбий қисмдаги фашистлар идеологиясини тарқатаётганларга қарши зимдан кураш олиб борди. Шу ҳаракатлари учун уни икки марта ҳарбий трибуналга тортишди. Иккала сафар ҳам боя айтилганидек, фашистларча ҳаракатлар содир этмагани учун жазоланди. Унинг лавозими ҳам, унвони ҳам оширилмайдиган бўлди. Аксинча, қатъий назорат остига олинди.