Модомики, дўстлар, пандемия яқин орада тугамас экан, тождор вирусга қарши энг яхши дори иммун тизимимиз экан, асал истеъмол қилишни кўпайтириш зарур.
Асалнинг шифобахшлик хусусияти ҳақида ҳаммаларинг етарли маълумотга эгасизлар. Мен асалга оид билганларингни яна бир эслатмоқчиман, ҳолос.
Демак, иммун тизимимизни мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар орасида асал биринчи ўринда туради.
Асал сотиб олишга пулни аяманглар.
Мендек пенсионер одам кейинги уч ойда қарийб 500 минг сўмлик асал сотиб олдим, кузгача яна 10-15 кило сотиб оламан.
Пулларингни супермаркетлардаги химзаводнинг чиқиндисидан тайёрланадиган ширинликларга сарфламанглар.
Кейинги ўттиз йилда нопок тадбиркорларимиз ҳориждан ҳар балоларни олиб келиб едирворишди.
Бизга савоб ва гуноҳни, яхши ва ёмонни, оқ ва қорани ажратиб берадиган халқпарвар зиёлилар керак.
Зиёли деганда ТВда мадҳия шеър ўқийдиган шилта шоирни ёки ёлғончи журналистларни ўйламанглар.
Зиёли халқни катта хатарлардан асрайди, ватан қудратини емирадиган иллатлардан огоҳ этади.
Зиёлилар осмондаги порлоқ юлдузлардир, улар бизларга тўғри йўлни кўрсатади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|