Ирландиялик ҳеч қаерда ишламайдиган рассом Фрэнк Бакли Дублинда ўзи учун ҳақиқий евро валютасидан бутун бошли уй бунёд этди. Бу уйни тиклаш учун 1 млд, 400 млн евро миқдоридаги қоғоз пуллар зарур бўлди. Хўш, шунча пулни ҳеч қаерда ишламайдиган рассом қаердан олди деб ўйлайсиз? Пул топишда муаммо бўлмади. Ирландия марказий банкидагилар утилизация қилиниши лозим бўлган ўша пулларни рассомга ҳадя қилишди. Тўғри-да, барибир ҳамма пулни ёқиб юборишарди. Хуллас, рассом бу қоғоз пуллардан энига 5, бўйига 15 сантиметрли ғиштлар ясади. Кейин қурилиш бошланди. Уйни бунёд этиш учун 5, 10, 20, 100, 200 евролик қоғоз пуллар ишлатилди. Ҳар бир ғишт учун эса 50 минг евродан пул кетганди. Уй ётоқхона, меҳмонхона ва ваннахонадан иборат бўлди. Полни прессланган қоғоз пуллардан бунёд этишди. Рассомнинг айтишича, евродан қурилган уйда қаҳратон қиш мавсумида ҳам кўрпа ёпинмай, ич кийимда ухласа бўларкан. Чунки пуллар совуқ ўтказмас бўлиб чиқибди.
— Келгусида ошхона ва холл ҳам қураман, — дейди рассом. — Шубҳасиз, улар ҳам қоғоз пуллардан тикланади. Қизиғи, бу уй Дублин марказида жойлашган. Худди шу ҳудудда яқин-яқинларда ҳайбатидан от ҳуркадиган офислар бор эди. Аммо молиявий инқироз манаман деган миллиардерларни ҳам чарчатиб қўйди. Улар шу офислар, кўп қаватли ҳашаматли уйларни қуриш учун миллиардлаб пул сарфлашганди. Ҳамма пуллари ҳавога учди. Ҳозир офислар ҳам, уйлар ҳам ҳувиллаб ётибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|