1. 100 000 долларлик қоғоз пул 1934 йили ишлаб чиқарилган.
2. Долларга реклама жойлаштиришга 2004 йили рухсат берилган.
3. Ҳозир 500 евролик қоғоз пул дунёдаги энг машҳур банкнот ҳисобланади.
4. 1 млн доллар агар фақат юзталиклардан иборат бўлса, 10 килограмм вазнга эга.
5. Қоғоз пул илк бор 1788 йили Оливер Поллок деган шахс тарафидан ўйлаб топилган.
6. Америкада доллар устига тирик шахсларнинг суратини жойлаштириш қатъиян тақиқланади.
7. Бир дона қоғоз пулда юз минглаб микроблар яшайди.
8. Швеция мис тангалари дунёдаги энг оғир вазнли тангалар ҳисобланади.
9. Энг оғир танга Екатерина I даврида зарб этилган. У 18* 18 см ҳажмга, 5 мм қалинликка эга бўлган 1 рубллик танга эди. Танга 1725-1726 йилларда ишлаб чиқарилган ва унинг вазни 1, 6 килограммга тенг бўлган.
10. Қачонлардир қадимда Ғарбий Европада яшаган кельт қабилалари бировдан пул қарз олса, қарзини ўлимидан кейин албатта қайтаришга ваъда берган.
11. Агар 1 центлик тангалардан иборат 1 млн доллар тарозига қўйилса, 246 тонна вазнга эга бўлади.
12. Америка қоғоз пулларининг 75 фоиз қисми пахтадан ташкил топган.
13. Қадимий Грецияда бировдан пул қарз олган одам то қарзини тўламагунча бўйнига махсус табличка осиб юриши шарт бўлган.
14. Дунё бўйича ҳисоблаганда, бадавлат кишилар ўртача 60 йил умр кўради.
15. Дунё миқёсида пластик карточкалар 1949 йили ўйлаб топилган.
16. Саудия Арабистонида шундай банк бор. Бу банкда фақат аёллар ишлайди.
17. 1748 йили Ломоносов берилган 2000 рубл миқдоридаги мукофот пулини уйга олиб кетиш учун бутун бошли арава ёллаган экан.
18. Перуда қалбаки пул ясаш билан айбланиб қамалганлар турмада ҳам қалбаки пул ясаш билан шуғулланади.
19. Аляскада 19- аср бошида пулни тоза теридан ясашган.
20. Ўн олтинчи асрда Венеция пули «газета» деб аталган.
21. Қачонлардир пул ўрнида қуритилган балиқ, какао дони ва чой муомалада бўлган.
22. Илк банкомат 1937 йили пайдо бўлган.
23. Қадимда Бирмада пул ўрнида туз муомалада бўлган.
24. 1999 йили Румынияда тангалар полимердан тайёрланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|