Ҳозирги кунда реклама ҳаётнинг бир қисмига айланган. Маҳсулотни реклама қиладиганлар эса психологлар ёрдамига таянади. Чунки айнан психологлар одамнинг руҳиятини жуда чуқур билади. Улар ҳар қандай характерга эга одамни кутилмаган усуллар ёрдамида маҳсулотга жалб қилишни қойиллатишади.
1. Рекламада иккита психологик усул мавжуд. Улар одамни ишонтириш ва қулоғига қуйиш. Ишонтириш усули орқали рекламачилар одамга ахборотни шундай усталик билан етказишадики, хоҳласа-хоҳламаса ишонишга мажбур бўлади. Кейинги усул ёрдамида ахборот одамнинг қалбига ўчмас ҳарфлар билан ёзиб қўйилади. Кўрибсизки, у юрса ҳам, турса ҳам ўша рекламани ўйлайдиган бўлиб қолади.
2. Кейинги усуллар ҳам иккита бўлиб, бири хотира ва эътибор кабиларга бўлинади. Олдин харидорнинг эътибори тортилади. Кейин шу рекламани қайта-қайта такрорлайвериш орқали маҳсулот эгалари харидорнинг хотирасига жойлашиб олади.
3. Психологлар реклама берувчиларга инсонлар психологиясини ҳам ишга солишни ўргатишган. Қандай қилиб дейсизми? Бу осон. Масалан, эркаклар кийими, пойафзали ёки одеколонини олайлик. Бу маҳсулотларни атайин жозибали, гўзал қизларнинг ихтиёрига бериб қўйишади. Соҳибжамол ўзининг гўзал ташқи қиёфаси ва ёқимли овози, ўткир нигоҳлари кўмагида реклама берувчилар учун миллионлаб эркакларни мижозга айлантириб бера олади.
5. Психологияда ҳазил-мутойиба ҳам кенг ўрин олган. Унинг ёрдамида рекламачилар маҳсулотининг қадрини, жозибасини, нархини бемалол ошира олишади. Айниқса, таниқли комиклар маҳсулотни реклама қилса, кайфияти фавқулодда кўтарилган, қойил қола бошлаган одам дарров шу маҳсулотни сотиб олиш ҳаракатига тушиб қолади.
6. Психологлар инсон руҳияти яна бир ҳақиқатни тез ва аъло даражада қабул қила олишини айтишади. Бу фавқулодда ўйлаб топиладиган рақамлардир. Масалан, реклама қилинаётган маҳсулот 1000 сўм турса, рекламада уни 999 сўм қилиб қўйишади. Айтинг, шу икки рақамдан қай бири тезроқ ёдда қолади? Қай бирини хотирада мустаҳкамроқ сақлаб қоламиз? Албатта иккинчисини. Мана шу нарса ҳам маҳсулот рекламасида муҳим аҳамият касб этади.
Аммо ҳаётнинг бир ҳақиқатини унутмаслик зарур. Халқда шундай бир гап борки, сифатли маҳсулот рекламага муҳтож эмас. Сифатсиз маҳсулотни реклама қилиб бир йил чангитганча сотарсиз, ана боринг, икки йил харидор ушлаб турарсиз. Аммо маҳсулотингизда сифат етишмадими, бир марта олган одам қайтиб сизнинг маҳсулотингизни олмайди. Демак, сиз ҳеч қанча вақт ўтмай, мижозлардан айриласиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|