Одатда, инсонларга умумий баҳо берганда икки хил фикр ўртага чиқади. Бир тоифа кишилар: «Дунёда мутлақ ёмон одам бўлмайди!» деса, бошқа тоифа бунинг аксини айтади, яъни «Ҳаётда мутлақ яхши инсонлар йўқ!» дейишади. Мана шу бир-бирига зиддек кўринган, аслида эса моҳияти бир бўлган фикрлар ортидан яхшигина мунозаралар ҳам келиб чиқиши мумкин.
Аслида, яхши ёки ёмон бўлиш ҳам нисбий. Сиз яхши деб биладиган одамни бошқа биров ёмонлар қаторига қўшиши эҳтимолдан узоқ эмас. Бунинг сабаби, ё иккингизнинг қарашларингиз турличалиги, ёки ўша сиз яхши томонлари билан танийдиган одамнинг чиндан ҳам ёмон жиҳатлари бор ва буни бошқалар билгани ҳолда сизга сездирмайди. Бу масалага қандай ойдинлик киритиш мумкин? Шу савол сизни қизиқтирса, бразилиялик машҳур адиб Пауло Коэльо қаламига мансуб қуйидаги ҳикояга диққат қилинг:
Машҳур рассом Леонардо да Винчи «Махфий кечалар» номли расмини яратиш ҳақида ўйларкан, катта бир қийинчилик билан юзлашди. Яхши томони, у Исо пайғамбарнинг кўринишини, ёмони эса Исо пайғамбарнинг дўсти бўлган ва сирли кечада унга хиёнат этадиган Ёҳуданинг кўринишини тасвирлаши керак эди. Рассом бошлаб қўйган суратини чала қолдириб, бу икки кишига ўхшаши мумкин бўлган одамни излай бошлади. Бир куни хор ансамбли берган концертда ансамбл аъзоларидан бири хаёлидаги Исо сиймосига жуда уйғун эканлигини пайқаб қолди. Уни ўз рассомчилик устахонасига таклиф қилиб, ўша кишининг кўринишидан кўплаб нусхалар кўчириб чизди. Орадан икки йил ўтди. «Махфий кечалар»ни ҳар қалай тамомлай деб қолганди. Аммо Леонардо да Винчи ҳалигача кўриниши Ёҳуданинг тимсолини ифодалай оладиган бирор киши тополганича йўқ эди. Да Винчи ишлаётган черковнинг кардинали расмни эртароқ битказиши учун рассомни қистай бошлади. Бир неча кунлик излашларидан сўнг Леонардо вақтидан аввал кексага ўхшаб қолган ёш бир одамни топди. Увада кийимлардаги бу одам мастлигидан ўзини билмас даражада сўқмоқ чеккасида йиқилиб ётарди. Рассом тезда ёрдамчиларига бу одамни мажбурлаб бўлса-да, черковга олиб боришларини айтди. Чунки унга берилган вақт ниҳоялаб бораётган эди. Черковга боргач, ёрдамчилар бу кимсани оёқда тик турғазиб, суяб туришди. Бечора нима бўлаётганини англаёлмас, да Винчи эса бу кимсанинг афтидан уфуриб турган гуноҳни, эътиқодсизликни, худбинликни қоғозга тушира бошлади. Леонардо ишни тугатганди ҳамки, сархушликнинг таъсиридан қутулган ҳалиги кимса нурсиз кўзларини очди ва шу заҳоти девордаги расмга қараб қолди. Ҳайрат ва маҳзунликка чулғанган овози билан шундай деди:
— Мен бу расмни анча олдин ҳам кўрган эдим…
— Қачон?! — деб сўради да Винчи саросимада.
— Уч йил аввал, — деди ҳалиги ғариб одам. — Қўлларимда, ҳовучимда турган нарсаларни йўқотишимдан аввал… У вақтлари бир ансамблда қўшиқ куйлардим. Қанчадан-қанча орзуларим бор эди… Бир рассом менинг кўринишимга қараб Исо суратини чизиш учун таклиф қилганди…
Сиз Исо пайғамбарни яхши биласиз. Исо пайғамбар ўзининг ҳаворийси бўлган Ёҳуда уни сотишини аввалдан башорат қилади ва бу башорати амалга ошади. Юқоридаги ҳикояда бу икки тимсол яхшилик ва ёмонликнинг рамзлари сифатида олиниб, бир-бирига қарши қўйилган. Ҳикоя орқали нима демоқчи бўлингани кундай равшан. Яъни бир инсонда етарлича яхши хусусиятлар ҳам, ёмон хусусиятлар ҳам жамланган бўлади. Ҳамма гап буларнинг қайси бирини кўпроқ намоён қилишда. Тўғри, ҳаммани бир кўзда кўриш қийин иш, аммо мутлақо имконсиз эмас-да. Ҳаммага бирдек ёқишнинг ҳам иложи йўқ. Яна бир жойда кўзим тушгандики: «Барчага яхши кўринишни истовчилардан қўрқинг! Чунки бундай одам бугун сизга яхши кўринишни истаса, эртага душманингизга ҳам ёқишни хоҳлаб қолади-да». Демак, тўлақонли яхши ёки тўлақонли ёмон одам бўлмайди. У ҳолда шундай бўлингки, Яратганнинг танловида яхшилар қаторига қўшила олинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|