2019 йил апрелида ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худайбердиев «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги мурожаат жойлаштирганди.
У бугун, 28 июнь куни бу мурожаат натижаси бўйича маълумот берди.
«Ўша петицияга модератор томонидан рад жавоби берилган. Яъни петиция овозга ҳам қўйилмади. Бошқача айтганда менинг фикрим «туғилмаёқ бўғилди».
Рад қилишнинг асоси сифатида баландпарвоз гаплар ёзилган. Айтишларича, доимий пропискани соддалаштириш бўйича кўп ишлар қилинаётган эмиш, шу сабабли менинг петициямни эълон қилиш рад этилганмиш.
Ваҳоланки, мен пропискани соддалаштиришни эмас, бу тизимни бутунлай бекор қилишни сўраганман. Бу иккаласи мазмунан бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушуниш қийин эмас.
Модератор жавобининг сўнггида қуйидагича дейилади:
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ушбу соҳада ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 2 февралдаги «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, «Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан иборат таркибда тузилган Ишчи комиссия томонидан мурожаатингиз «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди».
Лекин хулосада Низомнинг айнан қайси банди бўйича рад қилинганлиги айтилмаган. Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, чунки Низомда рад қилиш асослари аниқ саналган бўлиб, менинг петициям уларнинг бирортасига тушмайди. Қандай асос билан рад қилаётганини ўзлари ҳам билишмайди.
Аввалроқ «Менинг фикрим» порталида Низомдаги муддатларга риоя қилмаслик ҳолати мунтазам учраб тургани ҳақида ҳам маълумот бергандим.
Хуллас, бу порталдан кўнглим қолди. Фақат раҳбарларга ёқадиган петицияларни ўтказиб, сал ёқмайдигани чиқиб қолса, асоссиз рад қиладиган бўлишса, бунақа порталдан кимга нима фойда?
Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус «майдон»лар яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар.
«Менинг фикрим» портали ҳам шу ташаббус ортидан очилганди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу мақсади «халқ – қонунларнинг асосий ижодкори бўлсин» деган принцип устига қурилганди.
Аммо прописка ҳақидаги петициянинг ассосиз рад қилинганини кўриб, айтиш мумкинки, портални юритаётганлар, назорат қилаётганлар ўзларининг асоссиз цензуралари орқали халқнинг фикрини бўғишмоқда, фақат ўзларига ёқадиган жамоавий мурожаатларни ўтказиб, сал ёқмайдиганлари чиқиб қолса, рад этишиб, кўзбўямачилик билан шуғулланишмоқда. Президентнинг ишончи ҳайф Сизларга!», дейди Хушнуд Худайбердиев телеграмдаги канали орқали. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|