TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Прокуратура туркиялик депутатнинг уйида жонига қасд қилган қизни фоҳишаликда айблади
Туркия АК партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодирова масаласида ғалати даъволар ўртага чиқмоқда. Нодиранинг дугонаси Лайло Ниёзовани сўроқ қилган турк прокурори ундан "Сиз Нодира Қодировани фоҳишаликка ундадингизми?” деб сўраган. Прокурор Қодирова ва унинг дугонасини фоҳишаликда айбламоқда, деб ёзади Togri нашри.
Прокурор Нодира ва Лайлони фоҳишаликда айбламоқда. Ниёзова прокурорнинг даъвосини рад этган. У Қодирова ўзи билан охирги марта кўришганида депутат унга ёпишгани ҳақида гапирганини айтди.
"Мени Нодирани фаҳш ишларга ундаганим ёки бу ишни қилишига шароит яратиб берганим ҳақидаги даъволар тўғри эмас. Тирикчилигимни Лалели туманидан сотиб олган текстиль маҳсулотларини Ўзбекистонга жўнатиш орқали таъминлайман. Керак бўлса юборилган чекларни ҳам тақдим қилишим мумкин. Нодира уйимда ҳеч қачон тунамаган”, деди Лайло Ниязова.
Қолаверса, Нодира билан бир муддат аразлашиб кейин ярашиб олганини тан олган Ниязова "фақат бунинг сабаби уни фаҳшга ундаганим даъвоси эмас. Чунки бундай воқеа мутлақо бўлмаган”, деган Лайло Ниязова.