Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров инстаграмдаги саҳифасида «тонировка» масаласидаги ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
Менга "Инстаграм”даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — "тонировка” борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, "тонировка” мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади. Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда "тонировка” мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов "тонировка”си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Саида Мирзиёева мактабларда мажбурий форма жорий қилишга ҳали эрта эканлиги тўғрисида ўз фикрини билдирганди. Натижада Вазирлар Маҳкамаси томонидан мажбурий форма жорий қилиш муддати 5 йилга кечиктирилди, балки, Отабек Умаровнинг гапи ҳам…
Ниҳоят оҳларимиз раҳбарятга етиб борган кўринади. Гап сўзларга қараганда, «тонировка» масаласида ҳам тез орада яхши янгиликлар бўлиши мумкин экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|