TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Президент мактабларига имтиҳонларининг натижалари қачон эълон қилинади?
2 июль куни саралаш имтиҳонлари барча 4 та – Тошкент, Наманган, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ўз якунига етди.
Саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра жами иштирок этиши керак бўлган 27 471 ўқувчидан 27 119 (98,7%) нафари қатнашди. 349 (1,3%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.
Жавоблар варақлари имтиҳон ўтказилган жойларнинг ўзида "Cambridge Assessment International Education” вакиллари томонидан тегишли қутиларга жойланиб, муҳрланди ва текшириш учун Буюк Британияга юборилди.
Саралаш имтиҳони натижалари 16 июлга қадар эълон қилиниши режалаштирилган. Натижаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади ва алоҳида кўрсатма берилади.
Якуний имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур босқичга 27 119 номзоддан 11 520 таси (41,8%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар йўлланма олишади.