TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Президент лотин алифбосига ўтказишни тезлаштирмоқчи
Бугун, 21 октябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter’даги саҳифасида лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосининг якунланган версиясини тезроқ тугатиш ҳақида ёзди. Бу ҳақда Eadaily хабар бермоқда.
«Лотин ёзувига ўтиш тўғрисида тарихий қарор икки йил олдин қабул қилинган. Бироқ, алифбода ҳали ҳам камчиликлар мавжуд. Тилшунослар алифбони мукаммал тузиши керак. Тегишли топшириқ Маданият ва спорт вазири Aктота Раимқуловага топширилди. Олдинда жуда кўп иш бор ”, деб ёзди Тоқаев ўз саҳифасида.
Маълумот учун, сўнгги 100 йил ичида қозоқ тили уч бор алифбони ўзгартирди. Ўтган асрнинг бошларида қозоқлар араб ёзувида, 1929 йилда лотин алифбосига, 1940 йилда эса кирилл алифбосига ўтилди.
2017 йилнинг 26 октябр куни Қозоғистоннинг ўша пайтдаги Президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тили алифбосини кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳукуматга 2025 йилгача қозоқ тили алифбосини лотин алифбосига босқичма-босқич таржима қилишни таъминлаш топширилган.