Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 1 октябрь куни Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгандер Муликовни ишдан бўшатди.
Бундан ташқари, Муликов барча давлат унвонлари маҳрум этилиб, унвони майоргача пасайтирилди.
Давлат раҳбари тегишли фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг қўшма мажлисида имзолади.
Бердимуҳамедов иш фаолиятидаги жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, мансаб мавқеини суистеъмол қилиб, ваколатларидан четга чиққанлиги учун Муликовни ИИВ раҳбарлик лавозимидан озод этилиши, унвони пасайтириб, барча мукофотлардан маҳрум этишини таъкидлади.
Президент Муликовга 12 марта қаттиқ хайфсан эълон қилишига қарамасдан, у ўзига керакли хулоса чиқармаган.
Янги ички ишлар вазири лавозимига Мамметхан Чакиев тайинланди. У бош вазирнинг саноат, транспорт ва коммуникациялар бўйича ўринбосари лавозимидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди. Чакиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида иш тажрибасига эга. 2017 йил феврал ойида Чакиев Давлат божхона хизматига раҳбарлик қилган, июн ойида эса Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати директори лавозимига тайинланганди ва у ерда 2018 йил апрелигача ишлади.
Туркманистон парламенти президентнинг Муликовни ишдан бўшатиш ва Чакиевни тайинлаш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|