Ислом сайтларида РФ Президенти Дмитрий Медведевнинг олимпиада ғолиблари билан учрашувида Мавлет Батиров шампан қадаҳини қўлга олмагани ҳақида гап тарқалгач, ушбу спортчига қуйидаги савол билан мурожаат қилинди: - Исломга зид келадиган ўхшаш ҳолатларга тез-тез тушиб турасизми? - Ёшлар мени диққат билан кузатиб боришларини яхши биламан. Тасаввур қиляпсиз-ми, қўлимда спиртли ичимлик, устига устак Рамазон ойи?! Нима деган одам бўламан ахир, улар учун мен? Тўғри, елкамдаги Шайтон: «Ҳой, нималар қиляпсан?! Ахир бу кимсан, шахсан Президентнинг ўзи-ку! Ундай қилиб бўлмайди!» - деб ўтирди, албатта.
Алҳамдулиллоҳ, уни енга олдим. Ҳамма спортчилар билан қадаҳ уриштириб келаётган Президент қадаҳсиз турганимни кўриб, дастлаб ҳайрон бўлди. Чунки қўлим нафақат қадаҳсиз, балки киссага солинган эди. Мусулмон эканлигим, ҳозир Рамазон ойи эканлиги эсига тушди шекилли, табриклаганча, нари кетди. Бундай фурсатларда бўш келиш мумкин эмас. Жўяли мулоҳаза юритадиган бўлсак, ўша фурсатдаги хулқим қаҳрамонона ҳам, адабсиз ҳам кечмаган. Қилишим керак бўлган ишни қилдим холос. Мени кибрдан асрашини доимо Аллоҳдан сўраб келганман. Маълум бир ютуқларни қўлга киритганимда бойлик ва машҳурлик – ҳаётда эришиладиган муҳим нарсалар эмаслигини идрок этишга улгурган эдим. Кураш ҳам муҳим эмас менинг ҳаётимда. Ҳаётимнинг асосий маъниси – Аллоҳга ибодатдир! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|