Презервативлар ва уларнинг турлари Ҳар бир эркак вояга етиб албатта оила қуриб жинсий ҳаёт билан танишади. Оиланинг мустаҳкамлиги унинг тинчлиги, эр ва хотиннинг бир-бирини тушуниши кўп томондан жинсий ҳаётнинг нормал ва барқарор кечишига бевосита боғлиқ. Жинсий ҳаётга киришишдан аввал, ҳар бир киши контрасепсия воситаларидан қандай фойдаланиш ва уларнинг фойда зарарлари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиши шарт! Бу эса ҳали кутилмаган ҳомилани олдини олиш шу билан бирга жинсий алоқадан юқадиган ҳавфли касалликлардан ҳимояланишнинг энг самарили усулидир.
Ушбу мақолада эркаклар контрасептик воситаларидан бири бўлган презервативлар (Cондом) ва уларнинг турлари ҳақида қисқача маълумотга эга бўласизлар. Презервативлар яқин йилларга келиб пайдо бўлган контрасепсия воситалари эмас, тарихий қўлёзмалардан маълум бўлишича Англия қироли Генрих ВИИИ нинг шифокори Чарлз Кондом қирол учун биринчи презервативни қўй ичагининг шиллиқ қаватидан тайёрлаб берган. Йиллар мобайнида презервативнинг такомиллашуви, турлари ва хилларининг кўпайиши унинг оддий халқ орасида ҳам тарқалишига олиб келган. Презвативлардан фойдаланишни деярлик барчамиз яхши биламиз, лекин унинг турлари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаслигимиз мумкин.
Ишлаб чиқариш сифатига кўра: • Махсус тузилишларсиз бўлган оддий, силлиқ презервативлар; • Зич ёпишиб турадиган контурли презервативлар, булар жинсий олатнинг анатомик шаклига кира оладилар; • Махсус тузилган презервативлар – уларнинг сиртида махсус бўртмачалар мавжуд;
Мойининг мавжудлиги ва сифатига кўра: • Мойсиз, оддий презервативлар (одатда жуда камдан кам ҳолларда учрайди); • Мойли, оддий презервативлар, одатда уларда монопропиленгликол ёки силиконли мой ишлатилади; • Кўп мойли презервативлар; • Ароматизаторли презервативлар. Одатда уларнинг мойларига турли хушбўй мойлар (парфюмерияли, мевали) қўлланилади; • Спермитсид мойли презервативлар. Бунда презерватив мойи таркибида сперматозоидларни ўлдирувчи, ҳаракатчанлигини пасайтирувчи махсус моддалар (ноноксино л-9) қўшилган бўлади; • ерексия муддатини чўздирувчи презервативлар, уларнинг мойи таркибида эрексияни ушлаб, уруғ отилиш вақтини чўзувчи моддалар қўшилган бўлади; • Қўзғатувчи презервативлар, уларнинг мойи таркибида қон томирларига тезда сўрилувчи, ҳиссиётни қўзғатувчи ва сезгирликни пасайтирувчи моддалар қўшилган бўлади.
Тайёрланган материалига кўра: • Латексли презервативлар: одатда бундай презервативлар таркибида 92% табиий латекс мавжуд бўлади. • Латекссиз презервативлар: Булар одатда полиуретан ва камдан кам ҳолларда қўзичоқнинг ичагидан (лекин жуда қиммат) тайёрланади. • Полиуретанли презервативлар: япон технологияси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, презервативлардаги аллерген хусусиятни камайтириш мақсадида қўлланилади, улар латексли презервативлардан ўта юпқа ва самарали ҳисобланади.
Бошқа бир қанча белгиларига кўра: • Ўлчами нисбатан катта бўлган презервативлар: Бундай презервативларнинг одатдаги стандарт презервативлардан фарқи айланаси 5.4-5.6cм бўлишидадир. • Жуда пишиқ, мустаҳкам презервативлар: Улар жинсий олат ҳажми катталашганда вақтида ҳам ўз мустаҳкамлигини йўқотмайди. • Ўта юпқа презервативлар: жинсий алоқа вақтида уларнинг борлиги ҳатто сезилмайди (Презерватив ишлатишни ёқтирмайдиганларга одатда шу турдаги презервативлардан фойдаланиш тавсия этилади). • Нур таратувчи презервативлар: буларнинг мойи таркида турли фосфор моддалари мавжуд бўлиб, презерватив қўлланилган вақтида фақатгина қоронғу хонада уни яққол сезиш мумкин. Бу одатда жинсий муносабатга ўзгача ҳиссиёт уйғотиш, ранг-баранглик қўшиш учун қўлланилади. • Рангли презервативлар: Улар ҳам жинсий алоқада ўзгача ҳиссиётларни юзага келиши учун хизмат қилади. • Турли қўшимчали: (ўсимта, гажаклар, бўртмалар ва ҳ.к.) презервативлар (Аёлларнинг жинсий алоқадан лаззатланишларини ортириш мақсадида) фойдаланилади. • Бир неча марта қўлланиладиган презервативлар: Ушбу презервативлар Ҳинд компанияларининг маҳсулоти бўлиб, у ўта юпқа ва мустаҳкам латексдан ишланган бўлиб, уни кўп маротаба қўллаш мумкин (тозалаш ноқулайлиги учун тавсия этилмайди).
Классик презервативлар: Ушбу презервативларни номига эътибор берган бўлсангиз классик услубда тайёрланади, табиий латексдан ишланадиган презервативлар бўлиб, силлиқ юзали ва учида спермани тўпловчи резервуари мавжуд. Силиконли гел билан мойланган бу презервативлар, ортиқча ишқаланишдан ҳимоя қилади. Кўпгина презервативлар диаметри, қалинлиги ва узунлиги билан фарқланади. Ушбу маҳхсулотлар албатта статистик текширувлар асосида ишлаб чиқарилади. Ушбу презервативлар одатдаги қўллашлар учун жуда қулай ҳисобланади, жинсий алоқа вақтида сезувчанлик табиий сезувчанликка жуда яқин бўлади, лекин бу презервативлардан силиконли гел ва табиий латексга аллергияси борлар фойдаланиши тавсия қилинмайди.
Маъқоланинг якуний қисми:
Анатомис презервативлар: Ушбу презервативлар юқоридаги классик услубдаги презервативлардан бироз фарқ қилади. Уларнинг зич ёпишувчанлик хусусиятига эга бўлиб, олатнинг айнан анатомик шаклига кира олади. Бундан ташқари у олатга зич ёпишиб туриш билан бирга унинг четки қисмидан сперманинг чиқиб кетишига асло йўл қўймайди. Презерватив қўлланилганда сезувчанлик одатдаги табиий сезувчанликдан фарқ қилмайди. Ушбу презервативдан олатнинг ўзига индивидуал шаклига эга бўлган эркаклар фойдаланиши кўзда тутилади.
Спермисиде/Пролонгед презервативлар: Ушбу презервативлар уларни мойлашда ишлатиладиган мойнинг таркибидаги ўзига хослик билан ажралиб туради. Уларнинг таркибида сперма суюқлигидаги сперматозоидларни ўлдирувчи модда мавжуд. Ушбу презерватив қўлланилганда эякулятсия (бўшаниш) кечроқ бўлиб, эрексия (жинсий олат таранглиги) узоқ сақланиши ҳисобига жинсий алоқа бирмунча узоқ давом этади. Шу билан бирга шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, ушбу презервативларни доимий равишда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, улар аёл киши қини дисбиозини ёки турли аллергияларни келтириб чиқаради.
Риббед/Доттед ёки қовурғали презервативлар: Ушбу презервативларнинг бошқа турдошларидан асосий фарқи уларнинг ташқи тузилишида бўлиб, презерватив юзаси турли нуқталар, чизиқлар ва бошқа қўшимчаларга эга. Бу жинсий алоқа вақтида қўшимча ҳиссиётга эришиш учун қўлланилади. Лекин бу презервативлар классик услубдаги презервативлардан қалинлиги билан фарқланади.
Солор ва Арома презервативлар: Бу турли рангдаги, таъмдаги ва ҳиддаги презервативлар бўлиб, классик услубдаги презервативларнинг нисбатан ўзгартирилган кўриниши холос. Презервативларни қўллаш жараёнида яна шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, оилада исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш ёки турли юқумли касалликларнинг эр-хотиндан бирига юқишини олдини олиш вақтида қўллашда икки томоннинг фикрини инобатга олиш лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|