TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хабаровск суди 30 ёшли ўзбекистонлик муҳожирга нисбатан ҳукм эълон қилди. Тергов материалларида таъкидланадики, ўтган йил октябрида икки эркак ва бир аёлдан иборат полиция наряди хизмат вазифасини ўташ жараёнида қайсидир автомобилдан тушган йигитга нисбатан шубҳа назари билан қараган ва дарҳол ҳужжатини кўрсатишини сўраган. Йигит ўзбекистонлик муҳожирлардан бири эди. У ҳужжат кўрсатиш ўрнига қочишга тутинган. Лекин полициячилар унга етиб олиб қўлига кишан солишган. Шу маҳал уларнинг қаршисида яна бир эркак ҳозир бўлган. Кейинроқ маълум бўлдики, у қўлга олинган йигитнинг акаси экан. Эркак аёл полициячини итариб юбориб, бошқасига ёпишган. Аммо полициячи муҳожирни ерга қулатган. Муҳожир эса айёрлик йўлига ўтган. Гўё таслим бўлганини тан олиб полициячига туришда ёрдам беришини сўраган. Полиция ходими уни қўлидан тутиб турғазишга тутинган маҳал муҳожир оёғини қаттиқ тишлаб олган.
Суриштирувлар натижасида айбдор илгари жиноят кўчасига кирмагани, Россияда қонуний яшаётгани маълум бўлди.