TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Покистоннинг Панжоб вилоятида яшовчи Муҳаммад Ёқуб исмли эркак қариндошининг 14 яшар қизи Садияни ўз ўғлига олиб бермоқчи бўлганди. Аммо қизнинг отаси бу илтимосини рад этди. Айтдики, Садияни бошқа бир қариндошига узатишни мўлжаллаб қўйибди. Муҳаммад Ёқув шаъни ҳақоратлангани учун қасд олиш йўлига ўтди. Ўша куни Садия яшайдиган уйда беркиниб қолди. Уйдагилари иш билан чиқиб, уйда Садия ёлғиз қолгач, беркиниб ўтирган еридан чиқди ва қизнинг устига бензин сепиб гугурт чақди.
Садия бир амаллаб кўчага чиқиб олди. Одамлар оловни ўчиришди ва қизни касалхонага олиб боришди. Афсуски, Садия жиддий куйиш жароҳати олган экан. Шифохонада жон берди. Полициячилар эса тез фурсатда Муҳаммад Ёқубни тутишди. У содир этган жиноятини бўйнига олди.