Шу йилнинг 22 май куни Покистонда самолёт ҳалокатга учради ва Карачидаги кўп қаватли уйлар устига қулаб тушди. Шу ҳалокатдан икки кишигина тирик қолибди. Улардан бири Муҳаммад Зубаир экан.
Муҳаммаднинг гапига кўра, ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 14: 30 атрофида юз берган. Самолёт бир марта қўнишга ҳаракат қилди. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб фавқулодда Карачидаги кўп қаватли уйлар устига қулади.
— Мен самолёт уйлар устига қулаганини эслайман, — дейди Муҳаммаб Зубаир. — Кейин зарба кучлилигиданми, ҳушимдан кетдим. Ўзимга келганимда ҳаммаёқ ёнарди, кимларнингдир бақир-чақири эшитиларди. Ўзимни қўлга олиб атрофни кузатдим. Ҳов анча нарида тангадек ёруғликка кўзим тушди-ю, ўша ёққа талпиндим. Ерга тушиш учун уч метр юқоридан пастга сакрашимга тўғри келди…
Ҳалокатга гувоҳлик қилганлардан яна бири Муҳаммад Узайр ўша жойда яшаркан. Унинг айтишича, самолёт қулаши оқибатида тўртта уй ер билан яксон бўлган. Одамлар аланга ва тутун орасида қолиб кетганди. Бу манзарага қарашнинг ўзи даҳшат эди…
Ҳалокат туфайли самолёт бортидаги 98 нафар йўловчининг 96 нафари ҳалок бўлди. Улардан 19 нафарининг шахси аниқланди. Қолганларнинг шахсини ҳам мутахассислар тез кунларда аниқлаб, кенг оммага маълум қилади.
Дарвоқе, фалокат натижасида тирик қолган йўловчиларнинг иккинчиси Зафар Масуд исмли фуқаро экан. У Панжоб банки раҳбари экан.
Расмий хабарларга қараганда, самолётнинг қулаб тушишига моторлардан бирининг ишламай қолиши сабабчи бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|