TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ПОКИСТОНДА ИККИ ҚИЗНИ БЕГОНА ЭРКАК БИЛАН ГАПЛАШГАНИ УЧУН ОТИБ ЎЛДИРИШДИ…
Бу воқеа Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида содир бўлган. 16 ва 18 ёшли икки қиз бегона эркаклар билан шунчаки гаплашгани учун бирини отаси, иккинчисини акаси отиб ўлдиришди. Кейин эса мурдаларни бекитиқча кўмиб ҳам ташлашди. Айтишларича, қизлар аслида уч нафар эди. Учинчиси ҳойнаҳой қочиб кетишга улгурган бўлса керак. Ҳозирда иккала қотил ҳам қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Вазиристон вилоятида аҳоли вакиллари қабила-қабила бўлиб яшашади. Қабилаларда аёлларга нисбатан жуда қаттиққўллик билан муносабатда бўлишади. Агар қайсидир қиз ёки аёл бегона эркак билан гаплашса, бу оилавий шармандалик ҳисобланади ва ўша қиз ёки аёл албатта ўлдирилади. Полиция маҳкамасидагиларнинг гапига қараганда, ҳар йили камида 1000 тадан шундай қотилликлар содир этиларкан.