TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Покистон собиқ президенти Парвоз Мушарраф ватанга хиёнат қилганликда айбланиб ўлимга маҳкум этилди. Бу қарор уч кишидан иборат махсус суд коллегияси томонидан қабул қилинди. Уч кишининг икки нафари ўлим жазоси тайин этиш учун овоз берди.
Терговчиларнинг айтишича, Мушарраф 2001-2008 йиллар оралиғида Покистон президенти сифатида фаолият юритган. Фаолияти давомида, аниқроғи, 2007 йили мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Олий суд аъзоларини қамоққа олиш ҳақида фармон берган. Бундан ташқари, армия қўмондони лавозимини сақлаб қолган ҳолда президент сифатида фаолият юритган. Ваҳоланки, бу Покистон қонунларига зид. Мамлакат президентлигини фақат ҳарбий лавозими бўлмаган фуқарогина эгаллаши мумкин.
Ўз даврида Мушарраф мухолифатчиларнинг жиддий қаршиликларига дуч келган. Мамлакат ичкарисида террор ҳаракатлари содир этилган. Унинг фармонига кўра конституциявий қонунчилик ҳаракатлари тўхтатилган. Хусусий телеканаллар фаолияти тугатилган. Мамлакат пойтахтида телефон алоқаси узиб қўйилган. Олий суднинг етти нафар аъзоси президент фармонлари ноқонуний деб ҳисоблаши туфайли қамоққа олинган.
2013 йили Парвоз Мушаррафга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 2016 йил мартида янги ҳукумат собиқ президентни мамлакатдан четга чиқиши тақиқланганлар рўйхатидан ўчириш ҳақида қарор қабул қилди. Шундан кейин 72 ёшли собиқ президент даволаниш учун Дубайга учиб кетди ва ҳануз ўша ерда жазодан қочиб, беркиниб яшамоқда.