1. Плутоннинг илк номи «Х сайёраси» деб аталган. Плутон деган номни Англиядаги Оксфорд мактабида ўқийдиган қизалоқ ўйлаб топган.
2. Плутон Қуёшдан энг узоқ масофада жойлашган сайёра ҳисобланади. Қуёш ва сайёра оралиғидаги масофа 7375 млн километрга тенг.
3. Плутоннинг Қуёш атрофида бир марта тўлиқ айланиб чиқиши учун 248 йил керак бўлади.
4. Плутоннинг атмосфераси азот, метан ва углерод аралашмасидан иборат.
5. Плутон жажжи сайёралар ичида ўз атмосферасига эга ягона сайёрадир.
6. Плутон атмосфераси инсон нафас олиши учун умуман яроқли эмас.
7. Бу сайёра ўз ўқи атрофида айланиб чиқиши учун 6 кун, 9 соат, 17 дақиқа зарур бўлади.
8. Плутонда Қуёш ғарбдан чиқиб, шарққа ботади.
9. Плутон энг жажжи сайёра ҳисобланиб, умумий вазни 1, 31 х 1022 килограммдан иборат.
10. Плутоннинг йўлдоши Харон деб номланган. У ҳам ҳажми бўйича деярли Плутонга тенг. Шунинг учун уларни эгизак сайёралар деб аташади.
11. Плутонгача Қуёш нури 5 соатда етиб боради.
12. Плутон коинотдаги энг совуқ сайёрадир. Сайёрадаги ўртача ҳаво ҳарорати -229 даражага тенг.
13. Плутоннинг устки қисмида абадул-абад зулмат ҳукм суради.
14. Плутонда Қуёш ботиш жараёни ҳар куни кузатилмайди. Бу жараён бир ҳафтада бир марта юз беради.
15. Плутон тоғ жинслари ва муздан иборат.
16. Сайёра аниқлангандан бери 2178 йилигина Қуёш атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқади.
17. Плутон ўз орбитасига эга эмас.
18. Плутонни ердан туриб махсус ускуналарсиз кўриб бўлмайди.
19. Плутоннинг устки қисмидан қарасангиз, Қуёш жуда кичик нуқта кўринишида намоён бўлади.
20. Плутонни 1930 йили К. Томбо исмли олим кашф этган.
21. Плутон Ойдан 6 карра енгилроқ.
22. Агар Плутон Қуёшга жуда яқин борса, кометага айланиб қолган бўларди.
23. Астролог олимларнинг айтишича, илгари Плутоннинг устки қисми океанлардан иборат бўлган экан. Тағин худо билади.
24. Плутоннинг асосий ранги жигарранг.
25. Плутон Қуёшдан Ерга нисбатан 40 карра узоқроқда жойлашган.
26. Плутоннинг устки қисмидаги босим Ерга қараганда 7000 карра камроқни ташкил этган.
27. Олимларнинг тахмин қилишига кўра, Плутонда 8 миллиард йилдан кейин албатта ҳаёт учун яроқли атмосфера пайдо бўлади.
28. Ҳинд тилидан таржима қилинганда, Плутон «дўзах қўриқчиси» маъносини беради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|