TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Play Marketдаги нақ 238 та иловада зарарли код топилди!
Android тизими учун иловалар ва ўйинларни одатда Google’нинг расмий каталоги – Play Marketдан ўрнатамиз. Аммо ҳатто у ердаги дастурларда ҳам зарарли кодлар мавжудлиги аниқланди.
Хабарларга кўра, мазкур расмий дўкондаги 238 та ўйин ва иловада BeiTaAd номли реклама тарқатувчи зиёнкор код мавжуд экан. Мазкур дастурлар эса бутун дунё бўйлаб 440 миллионга яқин қурилмага ўрнатиб олинган. Шу тариқа, BeiTaAd вируси яратувчилари рекламалар орқали юз минглаб доллар маблағ ишлаб олишган.
Мутахассислар текшириб кўришганида, BeiTaAd излари Хитойга олиб борган. Таркибида мазкур код мавжуд бўлган иловаларнинг барчаси шу мамлакатдаги CooTek компанияси томонидан чоп этилган. Улар қанақадир йўл билан Androidга ўрнатилган Play Protect ҳимоясини чеклаб ўта олишган.
Айни дамда мазкур зиёнкор кодга эга илова ва ўйинларнинг барчаси Play Marketдан ўчирилган. Аммо бошқа дастурларда ҳам шунга ўхшаш бошқа бирор зиёнкор код мавжуд бўлиши мумкинлигини энди буткул инкор этиб бўлмайди.