1. Писта ҳосили август ойида йиғилади. Уларни сақлаш муддати бир йил. Агар баҳорда писта сотиб олиб истеъмол қилинса, организмга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Чунки муддати ўтган писта шўр бўлади. Уни сотиш пайида бўлганлар сақланиш муддатини узайтириш учун пистага туз қўшишади.
2. Дунёда писта етиштириш ва сотиш бўйича Эрон ҳамда Америка етакчи ҳисобланади.
3. Бир дона пистанинг вазни ўртача 1, 5 граммга тенг. Агар пўстлоғи олиб ташланса, вазни бир граммгача камаяди.
4. Пистани тунда теришади. Чунки кундузи писта ўзидан эфир мойи ишлаб чиқаради. Мой ҳосил йиғувчиларни заҳарлаши мумкин.
5. Ҳар йили 26 февралда бутунжаҳон писта куни байрам қилинади. Испания ва Туркияда эса пистага ёдгорлик ўрнатилган.
6. Писта дарахти у қадар улкан эмас. Аммо илдизи 15 метр чуқурликкача чўзилиб кетган.
7. Пистанинг қизили бўлмайди. Сотувчилар харидоргирлиги, жозибасини ошириш учун унга сунъий равишда қизил, айрим ҳолларда яшил ранг қўшишади.
8. Пистанинг жуда кам миқдордагиси ҳам одамни очлик азобидан қисқа фурсатда халос эта олади.
9. Писта таркибида ёнғоқлардагига нисбатан калий кўпчиликни ташкил этади. Бу организм стресс гормони — кортизол ишлаб чиқаришини сезиларли тарзда секинлаштиради.
10. Писта таркибида фитостерол моддаси бор. У қондаги холестерин миқдорини, саратон шишлари пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
11. Таркибидаги темир моддалари миқдори бўйича писта мол жигарини ҳам қувиб ўтган. 100 грамм писта таркибида темир моддасининг уч кеча-кундузга етадиган миқдори мавжуд.
12. Қадимда эронликлар пистани миллий валюта сифатида ишлатишган.
13. Писта дарахти ҳосил бера бошлаши учун камида 10 — 12 йил вақт керак бўлади. Бу дарахт эса ўртача 400 йил умр кўради.
14. Агар писта ёпиқ ҳолатда бўлса, бу унинг ҳали пишиб етилмаганидан дарак беради.
15. Нобел мукофоти совриндорлари мукофотнинг суюнчиси сифатида ташкилотчилардан писта ва шампан шароби олишади.
16. Писта эрон тилидан таржима қилинганда, «кулаётган ёнғоқ» маъносини беради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|