1. Дунё бўйича пингвинларнинг 18 та тури мавжуд.
2. Қуруқликда пингвинлар калта думчасига суянган ҳолда ўтиради. Сузганда бу думлар рул вазифасини ўтайди.
3. Улар сувда денгиз мушукларидан қўрқишади. Шу сабабли сувга энг жасур пингвин тушиб атрофни кузатиб олади, ана шундан кейин бошқалари тушади.
4. Галапагос пингвинлари совуққа эмас, аксинча иссиқ иқлимга мослашган. Совуқ иқлимда улар ўлим топади.
5. Энг йирик пингвин сифатида император пингвинлари тилга олинади. Улар бир йилда ўн ой Антарктидада яшайди.
6. Пат ташлаш мавсумида то янги пат ўсиб чиқмагунча пингвинлар сувга тушмайди. Очликда вақт ўтказади.
7. Пингвинлар дунёда уча олмайдиган ва шунга яраша сузишни биладиган ягона қуш тури ҳисобланади.
8. Қушлар ичида фақат пингвинларгина қаддини худди одам каби тик тутган ҳолда юради.
9. Исиниш учун пингвинлар бир жойга зичлик ҳосил қилган ҳолда йиғилади. Ҳаммага иссиқ тегиши учун тез-тез ўрин алмашиб туради. Пингвинлар йиғилган жой марказида ҳаво ҳарорати +40-45 даражани ташкил этади.
10. Қорда сирпаниб йиқилмаслик учун пингвинлар қорни билан қор устига ётиб олади ва худди чанғичилар каби сирпанган ҳолда ҳаракатланади. Бундай ҳолатда тик оёқда юрганга нисбатан тезроқ ҳаракатланади.
11. Пингвин панжалари совуқни умуман ҳис этмайди. Чунки уларда асаб толалари деярли йўқ.
12. Пингвин 60 даража совуқда ҳам яшаб қола билади.
13. Император пингвинлари умри давомида бир марта ўзига жуфт танлайди ва бутун умр ўша билан яшайди. Башарти жуфти ўлим топса, у то ўлгунга қадар бошқасига қарамайди.
14. Пингвин сувда соатига 30-35 км тезликда сузади.
15. Пингвинларнинг Тош пингвин деган тури жуда тажовузкор бўлади. Улар ҳатто одамга ҳам ҳужум қилади.
16. Шимолда яшовчи пингвинларнинг ёғ қалинлиги 2-3 сантиметрга тенг.
17. Пингвинлар тез семиради ва тез озади. Негаки, масалан, император пингвинлари бир ойда икки-уч марта овга чиқади. Ўлжасини шишиб кетгунча еб битиради. Кейинги овгача эса 30-40 фоиз вазн ташлайди.
18. Пингвинлар қуруқликдагига қараганда сув остида яхши кўради.
19. Сувда чуқурроққа шўнғий олиш учун пингвин тош ютади.
20. Пингвин эркаги тухум босиб ётади. Урғочиси эса ов қилиб эрини боқади.
21. Патагон пингвинлари сувда бир неча ҳафталаб тўхтамай суза олади. Шунинг ҳисобига улар юз километрлаб йўл босади.
22. Император пингвинидан ташқари барча пингвинлар ин қуради.
23. Пингвиннинг урғочиси ўз боласи ўлиб қолса, бошқа урғочининг боласини ўғирлаб қочади.
24. Пингвинлар бир-бирини товушига қараб танийди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|